Яратилиш санаси 28.11.2022

Аҳли сунна вал жамоат наздида қилинган амаллар савобини ўзгага бағишлашнинг жоизлиги

Мўътазила фирқаси эътиқодига кўра инсон қуръон тиловатини ёки ибодатларнинг савобини маййитларга бағшлаши жоиз эмас деб айтадилар. Сабаби ояти Каримада “Инсон учун ўзи қилган амалларини мукофоти бордур” деган маънодаги ояти каримани далил қиладилар.

Аҳли суннат вал жамоа эътиқоди бўйича эса мусулмон инсон ибодатларни қуръон тиловатини савобини ва бошқа амалларини савобини ўтганлар ҳаққига бағишламоғлиги жоиздир. Ва албатта, бағшланган нарса уларга етиб боришлиги  ҳақдир.

Бу ҳақида Абу Довуддан бўлган ривоятда; “Пайғамбар солаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни иккита қўй сўйдилар ва бирини ўз номларидан иккинчисини умматлари номидан эҳсон қилдилар. (яъни савобини умматларига бағшладилар)” деган ҳадиси муборак ворид бўлган.

Яна бир  Дори Қутнийдан бўлган  Ҳадиси муборакда: Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Кимда-ким қабристон олдидан ўтса, ихлос сурасини ўн бир марта ўқиб савобини ўлганлар руҳига бахшида этса, ўша ердаги аҳли қубурлар миқдоричалик унга савоб берилади ”-деб марҳаматқилганлар.

Юқоридаги ҳадислардан билиниб турибдики, ўтганлар ҳаққига тиловати қуръон ўқиш ва уни бахшида этиш жоиз амал ҳисобланади.

Абдулазиз Бобамирзаев

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар