Яратилиш санаси 05.12.2022

Яхё ибн Шараф ан - Нававий роҳимаҳуллоҳ

Ислом дунёсининг энг машҳур олимларидан бўлмиш Яхё ибн Шараф ан- Нававий хижрий 631 йил муҳаррам ойида Дамашк якинидаги Наво деган жойда дунёга келдилар. Ёшлик чогларида бошка болалар каби ўйинкарок бўлмай, аксинча, илмга каттик бел боғладилар. Ўн ёшга етганларида Куръон ёдлаш ва Фикхдан таълим олишга киришдилар. Ўн тўккизга кирганларида Дамашкдаги "Дорулхадис" мадрасасига кириб, илм тахсилини давом эттирдилар. У киши ўша замондаги катта-катта олимларнинг кўпларидан дарс олдилар. Вактларидан жуда унумли фойдаландилар. Уламоларнинг айтишларича, Имом Нававий рахимахуллох бир кунда турли устозлардан ўн икки хил дарс олар эдилар. У киши ёдлашга жиддий аҳамият берганлари боис, дарс киладиган хар битта китобларини албатта ёдлаб олардилар. Китоб мутолааси у зот учун тенги йўк лаззатли машгулот эди. Йигитлик даврларини кўп китоб укиш, ёдлаш ва изланиш билан ўтказдилар. Нихоят, илмнинг турли сохалари бўйича кучли олим бўлиб етишдилар. Айникса хадис, фикх, усули фикх сохаларида донг
таратдилар.

Умрларининг кейинги даврини асосан дарс бериш, уламоларнинг асарларига шархлар ёзиш ва китоблар таълиф этишга багишладилар. Нисбатан оз умр кўрган бўлсалар-да, Аллох таоло у кишининг вактларига барака ато этган эди. У зот ўзларидан жуда катта илмий мерос колдириб кетдилар. Имом Нававий китоблари таъбирининг равонлиги, далилларининг ойдинлиги, маъноларининг якколлиги билан эътиборга моликдир. Колаверса фақиҳларнинг турли хил фикр-мулохазаларига нисбатан инсоф билан ёндошиш хам у кишига хос хусусиятлардандир. Ёзган китоблари ичида "Риёзус-солиҳийн", "Ал-азкор" ва "Арбаийн" мусулмонлар орасида ҳайратомуз тарзда оммавийлашиб кетган. Олимлар буни Имом Нававийнинг ихлослари учун Аллох таоло томонидан бўлган иноят деб айтадилар.

Имом Нававий рахимахуллох ахлок-одобда етук инсон эдилар. Зухду такво ва ибодатда илгор булганлар. Амру маъруф ва наҳий мункар сохасида барчага ўрнак кўрсатар эдилар.

Имом Нававий рахимахуллох хижратнинг 676 йили ражаб ойининг 24-куни 45 ёшда киндик конлари тўкилган Навода вафот этдилар. Вафотлари ҳақидаги хабар Дамашк ва унинг атрофидаги кишлокларга таркалганда у ерларда яшовчи аҳоли каттик кайгуга тушдилар ва кузларидан ёшлар тўкдилар.
Аллохдан у кишини Ўзининг чексиз фазлу марҳамати билан сийлашини, илмлари баракотидан хаммамизни насибадор этишини сўраймиз.
 

Ортиқов Абубакр 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар