"Аждодлар меросини ўрганиш" мавзусидa саёҳат ташкил этилди

19:04 17 Февраль 2021 51

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббус ҳамда 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йилида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган “Маънавий – маърифий” тадбирлар режасининг 3-бандига ва 2021-йил давомида “Ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар” тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ билим юрти талабалари жорий йил  17-феврал куни дарс машғулотларидан сўнг соат 14:00да “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида билим юртининг 1-курс (45-46-47-гуруҳ) талабалари  маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритдинов ҳамда гуруҳ раҳбарлари бошчилигида саёҳат тадбири ташкил этилди.

Саёҳат манзили Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ахсикент” архиалогик очиқ осмон остидаги музейи бўлди.

Музей зиёрати асносида Захириддин Муҳаммадбобур бобомизнинг халқ тинчлиги йўлида қилган хизматлари ва чеккан заҳматлари ҳамда ҳаётлари давомида  ижодлари тўғрисида маълумотларга  эга бўлдилар.

Музей зиёрати жараёнида талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддилар ҳаққига дуойи хайр қилинди. Зиёрат жараёнида ўтган аждодларимизнинг улкан тарихини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг ҳаётларидан кўплар ибрат ва намуналар олдилар.

Билим юртида маънавий ва маърифий руҳда ташкил этилаётган бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимизни янада яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик  ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Аброрхўжа Рашидов

Билим юрти ходими