"Ахлоқ" номини олган сура

10:56 12 Март 2019 1744

Қуръони карим суралари ичида мўжазлиги (қисқалиги)га қарамай улуғ суралар қаторидан жой олган, тарбиявий ҳуқуқларни ва фазилатли асосларни ўз ичига олганидан баъзи муфассирлар “Ҳужурот” сурасини "Ахлоқ сураси" деб номлашган.  Ҳужурот сураси Маданий суралар қаторига кириб, 18 оятдан иборат. Қуръони карим  тартиби бўйича 49-сура ҳисобланади .Аллоҳ таоло сураи каримада моўминларнинг оналари истиқомад қиладиган уйларнинг ҳурматини зикр қилганлиги учун. . "Ҳужурот" сураси деб номланди.

Сураи карима, Аллоҳ таоло Ўзининг шариати ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига биноан, мўмин бандаларига берган одоб-ахлоқнинг юксаклиги ила бошланган. Бу юксак одоб, бирон бир ишни ўзлари узул кесил ҳал қилмасликлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида бўла туриб фикр билдирмасликлари, у зоти барокот билан маслаҳат қилмасдан, ҳикматли йўл-юруқларини ушламасдан туриб бирон бир ҳукм чиқармасликлари эди.

Сурада  кейинги одобга яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашганда, у зотни қадрларини улуғлаб, юксак мақомларини эҳтиром қилиб овозни пасайтириб гапиришлик одобига ўтади. Чунки у зот инсонларнинг оммаси каби эмас, балки Аллоҳнинг Расули эдилар. Шундай экан мўминлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилганларида у зотни риояларини қилиб, ҳурматларини жойига қўйиб, одоб ила муомала қилишликлари вожиб ишлар қаторига киради.

   Суранинг давомида, бир-бири билан тортишиб қолганларни ўртасини ислоҳ қилиш тартибига, ҳаддидан ошганларни душманчилигини даф қилишга, иймон аҳлини масхара қилмаслик, яхши кишиларга  нисбатан ёмон гумонда бўлмаслик, кишиларга лақаб қўйиб камситмаслик, бировнинг қилган камчиликларини қидирмаслик, ғийбат қилишни ташлаш, ҳасабу насаб, миллатчилик асосида ўзаро фахрланишдан воз кечиш каби заруруй масалаларни ўз ичига олган.  

Шу йўсинда Ҳужурот сураси, иймон фақат тил билан иқрор қилинмаслиги, Расулуллоҳга иймонини миннат қилганларнинг гаплари, иймон-у исломнинг ҳақиқати, мукаммал мусулмоннинг шартларини баён қилишлик билан якунланган.  

 

Анасхон Турдубоев

“Ҳидоя”ўрта махсус ислом  билим юрти талабаси