Қуръони карим қиёмат куни Қуръонни ёд олиб кўтарган қорийни шафоат қилади. Суннати Набавия Қуръони карим қиёмат куни соҳибини шафоат қилиб,қорийни “Иллийюн”даражасига кўтаришини таъкидлайди, Абу Умома ал- Боҳилийдан ривоят қилинади:”Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қуръон ўқинглар,чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади”,деганларини эшитдим” - деди. (Муслим ривояти)
Ҳадиси шарифларда Қуръон ўқувчи ҳақида гапирилмоқда. Уни ёдлаган киши бундан авлодир,чунки ҳофиз кўп ўқиш билангина ёд олади. Шу сабабли қорий учун ҳар қандай фазл ҳофизга ҳам берилади, бунинг акси бўлмайди.Валлоҳу аълам.Аллоҳ хузурида қуръоннинг манзил мартабаси буюк бўлар экан,унинг шафоати ҳам Аллоҳ яхши кўрган ҳолатда бўлиши лозим.
Зеро Қуръоннинг шафоати ҳақдир. Демак қорийларга қурон тарафидан бўладиган шафоат мартабаларнинг энг чўққисидир.Қуйида биз Қуръоннинг ўз аҳлига бўлган шафоати ҳақида келган баъзи ривоятларни келтирамиз.Бурайда розияллоху анҳудан: Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: Қиёмат куни қабр очилганда Қуръон ўз соҳибига мадорсиз,юзи оқарган кишига ўхшаб йўлиқади ва унга:Мени танийсанми?”дейди. У: “Танимайман”, дейди. Шунда у сени чошгоҳ иссиғида чанқатган ва кечалари бедор қилган дўстинг қуръон бўламан,албатта хар бир тожир ўз тижоратининг пайида бўлса, сен бугун бутун тижоратларнинг кетида бўласан”, дейди ва мулк ўнг қўлига ва боқийлик чап қўлига берилади. Бошига “виқор” тожи кийгизилади, ота-онасига бу дунёда қийматига тенг бўлмайдиган олий қийматли кийим кийдирилади. Шунда улар: “Нима учун биз бу кийимларни кийдик?” дейишади. Фарзандларингиз Қуръонни ёд олганлиги учун”, дейилади.
Сўнг қорига “ўқи ва жаннат даражалари ва хоналарига кўтарил”, деб айтилади. Ҳофиз Қуръонни тез ёки секин ўқишидан қатъий назар, ўқиган сайин кўтарилиб бораверади (Имом Аҳмад ривояти).
Абдулоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули,Қуръонни қанчада хатм қилай?»дедим.
«Уни бир ойда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни йигирма кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни ўн беш кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни ўн кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни беш кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
У зот менга рухсат бермадилар».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни уч кундан озда ўқиса яхши англамапти», дедилар». Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Қуръони Каримни хатм қилиш мудатларининг энг ози етти. Беш ёки уч кун бўлиши хатм қилувчиларнинг ҳолига қараб бўлади.
Қуръони Каримни хатм қилишга имкони ҳар қанча катта бўлса ҳам уч кундан озга рухсат йўқ. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам шу қавлни маҳкам тутганлар.
Уламоларимиз Қуръони Карим қироати одоби ҳақидаги барча далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиққанларидан кейин хулоса қилиб бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар:
Бу одобларни ўзида мужассам қилиб қуръонга муҳаббат билан киришган банда бемисл ажрларга эришади иншаоллоҳ.
Абдурашид Яқубжанов
“Ҳидоя”ўрта махсус ислом билим юрти талабаси