Пайғамбарларнинг 4 суннати

17:09 11 Апрель 2019 1253

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўйлик сепмоқ, мисвок ва никоҳ”.

Ушбу ҳадиси шарифда Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатлари 4 та нарса ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун ҳаё иймондан эканлиги, хушбўйлик эса, инсоннинг табиатида завқ уйғотади, мисвок – бу инсон доим тоза юришлиги, яъни тишини тоза тутиб юришлиги ва никоҳ эса Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларини бирлаштириб турувчи суннатларидан биридир. Бу иш энг муҳим суннатлардан ҳисобланади.

Никоҳли бўлиб ҳаромдан сақланишга ҳаракат қилаётган, аммо эриша олмаётган кишига ёрдам қўлинин чўзиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг муқаддас бурчидир. Кимдир сўзи билан, кимдир хизмати билан, кимдир молу дунёси билан ёрдам бермоғи керак. Ушбу сўзимизга мос ва хос бўлган бир ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлди.

Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этади. Инсон никоҳ туфайли ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақдайди. Никоҳ маданият, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз наслу насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан дунёга келганлигини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинар эди. Никоҳ туфайли оила, деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эру хотин, улардан ўғил-қиз, навера-чеваралар пайдо бўлиб, бир-бирлари билан муқаддас бир робита, яъни алоқа ҳосил бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларининг бирида: “...ва ҳар бирингизнинг жинсий ҳожатида ҳам ажр бор”, дейилган. Шунда кишилар шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими, дейишганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша шаҳватини ҳаромдан қондирганда гуноҳ бўлармиди, ҳалол йўл билан қондиргач, савоб бўлади, деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна ҳадиси муборакларида марҳамат қиладилар: “Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл берган бўлса, батаҳқиқ, унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Энди иккинчи ярмига Аллоҳ таолога тақво қилсин”.

Солиҳа аёл қанақа сифатларга эга бўлиши кераклигини мана бу ҳадислардан билиб оламиз.  

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аёл 4 нарсаси учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, диёнатлигисини танла, қўлинг тупроққа қорилгур.”

мана келин танлаётганда, ёки уйланаётганда қизни моли учунмас, ҳасаби  учунмас ва жамоли учумас, фақат ва фақатгина дини учун танланади. Хўп нима учун? Чунки  колган динидан бошкаларилари кетувчи диндори еса абадий колувчидир.

Агар энди у қиз диндор, ҳаёли бўлса унда бу дунёнинг жаннати ана ўша.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, аёлларнинг қайсиси энг яхшиси?”

Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердиларки, - Қачон эри назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон буюрса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса билан хилоф қилмайдиганидир.”

 

       Муҳаммадбобир Хайдаралиев

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти  талабаси

 Ёшлар иттифоқи аъзоси