Яратилиш санаси 16.03.2024

«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки»

16−18 март шанба, якшанба ва душанба кунлари юртимизда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида бўлиб ўтади.

Ҳашардан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштиришдан иборат. Бундан ташқари, шу кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.

Ҳашар – ҳамжиҳатлик ва барака асоси. Дарҳақиқат, шундай. Ҳашарда халқимиз бирлашади, бунинг натижасида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик пайдо бўлади. Жамоатда барака бор дейилганидек, кўпчилик бўлиб меҳнат қилинса ишда уним ва барака ҳосил бўлади.

Байрамлар арафасида ўтказиладиган ҳашарлар сабали маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойлари, ташкилотлар, таълим муассасаларида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.

«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти биносида ҳам ҳашар ташкил этилди.

Ҳашарда Билим юрти раҳбарияти, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар фаол иштирок этди. Билим юртининг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди.

Шунингдек, Билим юртининг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар олиб ташланди, дарахт буталари тартибга келтирилди, тупроғи юмшатилиб, оқланди, ариқлар тозаланди, атроф-муҳит супурилиб, ораста ҳолга келтирилди.

Билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар