Яратилиш санаси 02.03.2026

Олимлар мажлисида қатнашиш

 

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий а.р. айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга еттита яхшилик берилади:

1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.2. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳ таолонинг раҳмати тушади.4. Олимнинг олдида ўтирганларга раҳмат тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади.5. Модомики эшитиб тураркан, унга ҳам яхшилик ёзилади.6. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиийки, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади.7. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда қилади. Сўнгра уни Аллоҳ таоло бошқа олти нарса билан икром қилади.

1. Олимлар мажлисида қатнашишни яхши кўриш неъмати билан мукаррам этади.2. Олимга эргашган ҳар бир кишининг савобидан камайтирилмасдан унга ҳам берилади.3. Агар улардан биронтасининг гуноҳи кечирилса, у бошқаларга шафоатчи бўлади.4. Қалби фосиқлар мажлисидан совийди.5. Солиҳлар ва таълим олувчилар йўлига киради.6. Аллоҳ таолонинг амрини бажарган бўлади, чунки Аллоҳ таоло:

كُونُواْ رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنتُمْ تَدْرُسُونَ

Аллоҳнинг китобини одамларга таълим беринг ва ўзингиз ўқиб ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар”, деб бандаларини олим ва фақиҳ бўлишга чақирган.

عن أنس بن مالك ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « اطْلُبُوا الْعِلْمَ وَلَوْ بِالصِّينِ ، فإنَّ طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ »

Илмни Хитойда бўлса ҳам ўрганинглар, чунки илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир”.

 Нажмиддинов Муҳаммад

Таълим муассасаси ходими