Яратилиш санаси 12.10.2021

ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚҚЛАРИ

Оила ҳар томонлама мустаҳкам бўлиши учун ота-онани ўрни беқиёт аҳамиятга эгадир. Фарзанд тарбиясига жамиятдаги кўп омиллар таъсир этади. Бу масалада энг биринчи масъул шаҳс ота ҳисобланади. Ота ўз фарзандининг тўғри тарбия топиши учун қайғуриши, уни ёмонликка бошлайдиган ишлардан қайтариши лозим. 

Агар фикр қиладиган бўлсак, фарзанд асосан бўш вақтини уйда ўтказади. Мана шу вақтларда унинг тарбияси, юриш туриши билан она шуғилланади. Онанинг бу вазифаси ҳам фарзанднинг келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки фарзанд ота-онадан олган тарбияси билан ҳам комилликка эришади. Шундай ота-оналар борки, фарзандини қайерга бориб, қаердан келаётганини суриштирмайдилар. Мана шундай ҳолатларнинг охири фарзанднинг лоқайд бўлиб улғайишига сабаб бўлиб қолади. 

Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида: “Кишининг ўз қарамоғидаги кимсаларга бепарво бўлиши гуноҳкор эканлигига кифоядир”. дейдилар. (Абдуллоҳ ибн Амр Ос ривояти).

Уч тоифа одам жаннатга кирмайди: 

1.Ота-онани ранжитган. 
2. Ароқхўр.
3.Берганини миннат қилувчи киши.

Жаннатга кирмагай бу уч тоифа,

Ота-онасини ранжитган нодон.

Ичкилик кетидан қувган нокасу,

Берганини миннат қилувчи инсон.

 

Учта дуо қабулдир:

1.Ота-онанинг болага қилган дуои бади.
2.Мусофир дуоси.
3.Мазлум дуоси.

Уч дуо қабулдир ҳамиша, билгил:

Ҳақиқат кўрмаган ьазлум дуоси,

Ота-ю онанинг дуо-бади-ю,

Ожиз мусофирнинг дил илтижиси.

 

Муҳаммадали Каттабаев