Яратилиш санаси 17.11.2023

Билим юртида очиқ дарс бўлиб ўтди...

▫️Жорий йил 16 ноябр куни "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабидан келган амалиётчи талабалар А.Шерматов ҳамда А.Ҳабибуллаевлар очиқ дарс ўтиб бердилар.

▫️Очиқ дарсни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев, билим юрти педагог ўқитувчилари, Ҳадис илми мактаби Ақида ва Ҳадис фани устози О.Абдуллаев ҳамда Тошкент ислом институтидан келган амалиётчи талабалар таҳлил қилдилар.

Билим юрти матбуот хизмати