Яратилиш санаси 24.11.2023

“Буюк муҳаддислар авлодимиз”

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида Ноябр ойи "Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис" фани деб эълон қилинганлиги муносабати билан 3-4 курс талабалари ўртасида “Буюк муҳаддислар авлодимиз” шиори остида Ҳадис фани бўйича мусобақа бўлиб ўтди...
 

Бўлиб ўтган мусобақа 3 та шартдан иборат бўлиб,

1-шарт: Билетда ёзилган ҳадисни ўқиб таржима қилиш ва шарҳлаш,

2-шарт: Билетда бир қисми ёзиб қўйилган ҳадисни ёддан давом эттириш

3-шарт: Мустаҳул ҳадис фанига оид терминларни шарҳлаб, мисоллар келтириш.

Бу мусобақада иштирок этган жамоаларнинг қайд этган натижалари

1-ўрин 45-гуруҳ талабалари;

2-ўрин 49-гуруҳ талабалари;

3-ўрин 46-гуруҳ талабалари.

Мусобақада иштирок этган барча иштирокчилар мақтов ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Билим юрти матбуот хизмати
 

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар