Яратилиш санаси 30.11.2023
Билим юртида очиқ дарс бўлиб ўтди...
▫️ Жорий йил 30 ноябр куни "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида Ислом тарихи фани ўқитувчиси Абдусамад домла Усманов 49- гуруҳ талабаларига “Ислом тарихи” фанидан “Уҳуд ғазоти” мавзусида очиқ дарс ўтди.
▫️ Билим юрти мудири А.Бобамирзаев, ўқув ишлари бйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев ва билим юртининг тажрибали ҳамда ёш устозлари очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар.
▫️Очиқ дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.
Билим юрти матбуот хизмати