Қуръон ўқиш фазилати
Қуръони карим биз мўминларни илоҳий дастури бўлиб, икки дунё саодатимиз манбаидир. Уламоларимиз айтишларича, Қуръоннинг мўмин устида бешта ҳаққи бор: уни тиловат қилиш, эшитиш, қодир бўлганча ёд олиш ва унга амал қилиш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “ Бас (енди), Қуръондан муяссар бўлганингизча ўқинглар”. Зеро ҳақиқий Қуръон ўқувчи унинг харфлари ва ҳаққини адо этиб уни қалбида жойлаб, ҳулқлари билан ҳулқланган кишидир. Аллоҳ таоло:Ва Қуръонни тартил билан қироат қил” деб марҳамат қилган.
Тартил билан ўқиш деганда, харфларни махражидан чиқариб, тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда ҳушу билан ўқиш тушунилади. Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин мусулмонларга умумийдир. Маълумки, Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил (а.с) Қуръонни тартил билан ўқуб берганлар. Ўз навбатида пайғамбар (с.а.в) ҳам умматларига тартил билан ўқуб етказганлар. Мусулмонлар эса уни Росулуллоҳ (с.а.в) дан қандай эшитган бўлсалар авлоддан-авлодга шундай этказиб келмоқдалар.
Қироат илми уламолари Қуръони каримдаги тажвид қоидаларини тартибга солиб китоблар ёзишган. Бу қоидаларни ҳар бир мусулмон билиши зарур. Шунинг учун ҳар қайси мусулмонман деган киши тажвид қоидаларига тегишли бирорта китобни ўқиши ва Қуръон тиловатини тажвид илмига эга бўлган устозлардан ўрганиши лозим.
Қуръон ўқиш фазилати ҳақида кўпгина ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос_(р.а) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (с.а.в) : “Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга кирган фурсатда унга “Сен дунёда Қуръонни қандай тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандай дона-дона қилиб қироат билан ўқи ва юқорига кўтарил. Ёд билган оятларинг қайси зина устида тамом бўлса, сенга аталган мақом ўшадир” дейилади” деб айтдилар. (Абу Довуд ва Термизий риноятлари)
Қуръон тиловати ибодатдир. Абу Умома(р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади” деганлар. (Муслим ривояти)
Оиша (р.а) онамиздан ривоят қилинган ҳадисда эса Росулуллоҳ (с.а.в): “Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши, улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, унга икки ажр бўлади.” Дедилар. (Бухорий ваМуслим ривояти)
Ҳар бир мўмин-мусулмон киши Қуръон тиловати билан кўпроқ машғул бўлиши ва унга муайян вақтини ажратиши лозим. Қуръоно карим Аллоҳнинг каломи бўлгани учун уни қироат қилишнинг ўзига хос қоида ва одоблари борки, уларга риоя қилиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги муқаддас бурч ҳисобланади. Жумладан, Қуръони каримни қироат қилишни ният қилган одам, аввало, таҳорат олиб, оғиз ва тишларини яхшилаб ювиб, имкони бўлса оқ ва пок кийимларни кийиб олиб, қибага юзлани қироат қилиши афзал ҳисобланади. Ёддан ўқигандан кўра мусхафга қараб ўқишнинг савоби кўпроқдир, Зеро, қироат бир ибодат бўлса, мусхафга қараш ҳам бир ибодатдир. Қироатқилишданолдин “Аузубиллаҳиминашшайтонир рожим” деб бир марта айтилса кифоя.
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (с.а.в): “У ҳарбирсурабошида айтилмайди. Ҳар бир сура бошида “бисмиллаҳ” ни айтиш суннатдир.
Ҳазрати Али (р.а) айтган эканлар: “Кимки Қуръонни намозда тик туриб ўқиса, унга, ҳар бир ҳарфига юзта савоб, номозда ўтириб ўқиса, эллик савоб, намоздан ташқарида таҳоратли бўлиб ўқиса, йигирма беш савоб, таҳоратсиз ўқиса, ўнта савоб ёзилур”.
Сизлардан бирингиз аҳлига қайтган пайтда унда учта семиз, катта ҳомиладор туяси бўлишини яхши кўрадими?” деб сўрадилар. Биз ҳа яхши кўрамиз дедик. У зот (с.а.в): “Сизларни бирингиз намозида уч оят қироат қилишлиги, унга учта семиз, катта ҳомиладор туядан кўра яхшироқдир” дедилар.
Обидхон Икрамов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси