Яратилиш санаси 26.02.2024
Билим юртида очиқ дарс бўлиб ўтди...
▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида феврал ойи "Улумул Қуръон ва Тафсир" фанлари ойлиги муносабати билан Тафсир фани ўқитувчиси Қаюмов Софватуллоҳ домла 4-курс 46- гуруҳ талабаларига “Тафсир” фанидан “Эр ва хотин ўртасидаги муаммонинг ечими (нисо сураси 34-36 оятлар)” мавзусида очиқ дарс ўтди.
▫️ Билим юрти мудири А.Бобамирзаев, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев, ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Турсунов ҳамда билим юртининг тажрибали ва ёш устозлари очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар.
▫️Очиқ дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.
Билим юрти матбуот хизмати