Яратилиш санаси 31.05.2024
Сийрат билимдонлари тақдирландилар…
Жорий йил 31 май куни “Май ойи Ислом тарихи” фани ойлиги деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни янада зиёда қилиш мақсадида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида билим юрти барча талабалари ўртасида Ислом тарихи фани бўйича “Ал уржузатус санийя фий сийрати ашрафил барийя” назмини ёдлаш танлови ташкил қилинди.
Унга кўра бу насзмни бир ой давомида бир ёдлашда топшириш шарт қилинди. Бу назмни билим юрти талабаларидан 17 таси тўлиқ ёдлаб бeрди. Назмни ёдлаб бeрган талабаларга фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти бeрилди.
Билим юрти матбуот хизмати