Яратилиш санаси 09.09.2024
“Мустақиллик дарси”
Тадбирдан сўнг Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов томонидан “Мустақиллик дарси” ўтказилди.
Ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» асарининг мазмун моҳияти, мустақиллик йилларида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, истиқлолдан кейин диний қадриятлар ва диний таълимга эътибор мавзуларида сўз юритилиб, талабаларга талабалик ҳуқуқини берган мустақилликнинг аҳамиятини кенг тушунтириб берилди.
Дарс давомида талабалар билан мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Билим юрти матбуот хизмати