Ислом динида марҳумни ювиш ва кафанлаш тартиби
Таълим муассасаларида ўқув тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий изланишлари ва меҳнатларини рўёбга чиқаришда муҳим омиллардан биридир.
Жорий йил 31 октябр куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 51 - гуруҳ талабаларига “Хатоба” фанидан фан ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов томонидан “Ислом динида марҳумни ювиш ва кафанлаш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Дарс самарадорлигини ошириш мақсадида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти собиқ талабаси Абдураззақов Улуғбек домлани таклиф этилди. Дарс ташкилий қисмдан сўнг устоз Обидхон домла Икрамов ислом динида инсон вафот этгандан сўнг, қандай амаллар қилиш суннатлиги, фиқҳий китобларда баён қилиб ўтилгандек маййитни ювиш ва кафанлаш тартиб қоидаларни тушунтириб ўтди. Шундан сўнг назарий билимни амалий жиҳатларини кўрсатиб берилди.
Дарс сўнгида талабаларни мавзу бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Обидхон Икрамов
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси