Бидъат асли қандай?!
Саъдуддин Тафтазоний роҳимаҳуллоҳ “Шарҳул Мақосид“ китобларининг илоҳиёт бобида шундай дейдилар: Мотуридий ва Ашъарий муҳаққиқ уламолар бир бирларини бидъат ва залолатда деб айблашмайди. Мутаассиб ботилчиларга хилоф равишда, чунки улар (қурбонлик қилишда тасмияни қасддан тарк қилиш, икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарсалар таҳоратни бузиши, валийсиз никоҳни боғланиши, фотиҳасиз намозни жоиз бўлиши каби) фуруий масалалардаги ихтилофни ҳам бидъат ва залолат дейишади. Улар аслида ёмон бидъат динда саҳобалар ва тобеинлар даврида бўлмаган, унга шаръий далил келмаган янгилик қилиш эканини билмайдилар. Саҳобаларни даврида бўлмаган ва уни қабиҳлигига далил бўлмасада, Пайғамбар алайҳис-саломни “янгилик ишлардан сақланинглар“ деган сўзларини маҳкам ушлаб ҳар бир ишни бидъат деявериш нодонликдан бошқа нарса эмас.
Нуриддин Хошимов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси