Яратилиш санаси 29.09.2025

Қуръони карим тафсирлари

Қуръони каримни араб тилидан бошқа араб бўлмаган халқлар тилига таржима қилинишини Қуръонни бошқа тилдаги тафсири дейилади. 

Инсонни уринишига, ақл-заковати ва билимига қараб Қуръон маъноларини тушуниш ҳам турлича бўлади. Шунинг учун ҳам уламоларимиз “Инсоннинг Каломуллоҳнинг тушуниш учун қўлидан келганича қилинадиган ҳаракати тафсирдир” деганлар. 

Тафсир сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш, равшан қилиш маъноларини англатади. Аммо истилоҳий маъноси уламолар томонидан қуйидгича таърифланади: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. 

Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг даврларида юзага келган. У киши одамларга Қуръони каримнинг маъноларини ўз суннатлари ила баён қилар, саҳобаларнинг Қуръолн оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоб берар эдилар. Саҳобаларга тафсир илми Пайғамбаримиз (с.а.в)дан мерос қолган. Саҳобалардан ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб ва бошқалар тафсир илмида машҳур бўлганлар. Тобеъинлар эса тафсирни саҳобалардан ўргандилар ва улардан кўплари бу илмда шуҳрат қозондилар. 

Бу икки асрда яъни саҳобалар ва тобеъинлар асрида тафсир оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, таълиф қилиб ёзилмаган эди.

Фазилатли шайх Муҳаммад Фозил ибн Ашур ўзларининг “Тафсир ва рижалуҳу” номли китобларида таъкидлашларича тафсирдан биринчи китоб ёзган шахс Абдумалик Ибн Журайждирлар. Мазкур китоб таълиф этилгандан бошлаб тафсир илми янги даврга қадам қўйди.

Бу даврнинг аввалида Мухаммад ибн Жарир Табарий, Яхё ибн Салам, Абу Бакр Нисобурий ва бошқа муфассирлар шухрат топдилар.

Қаюмов Софватуллоҳ

таълим муассасаси ўқитувчиси