
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари қуръон эди
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, камолат сифатлари ила энг олий даражада сифатланган хулқланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Шунинг учун ҳам, мусулмон киши барча ҳимматини ишга солиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиши керак.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кишиларнинг энг саховатлиси, энг ростгўйи, табиатан энг мулойими ва муошаратда энг карамлиси эдилар. Аллоҳ Таъоло у киши хакларида Қалам сурасининг 4-оятида: «Ва албатта Сиз улуг Хулк устидадирсиз» ,— деди.
Пайғамбаримизнинг хулқлари ҳақида Язийд ибн Бобанусдан ривоят қилинади: “Оишанинг олдига кирдик ва “Эй, Мўминларнинг онаси! “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари қандай бўлган эди?”—дедик.
Бас, у киши:
“Хулқлари Қуръон эди. “Муъминун” сурасини қироат қиласизларми? “Қод афлаҳал муъминун”нинг ўқи!”-деди.
Язийд айтади:
“Мен “Қод афлаҳал муъминун”ни то “ли фуружиҳим ҳофизун”гача ўқидим.
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди”,-деди Оиша. Бухорий ривояти.
Ўзини пайғамбарнинг умматиман деб ҳисоблаган инсон пайғамбаримизнинг хулқлари билан хулқланишга ҳаракат қилмоғи лозим.
Ўта шижоъатли, ҳам тавозели, покиза, хаёда эса бокира кизлардан кўра хаёлирок эдилар. Хадяни кабул килар, хадя бергувчига у зот ҳам хадя берардилар. Садақани кабул килмас–емасдилар. Газаблансалар ўз хавойи нафслари учун эмас, факат Парвардигорлари учунгина ғазабланардилар. Топганларини ер, хозирланган нарсани кайтармас, хозир бўлмаган нарсага эса, такаллуф (ортикча уриниш) килмасдилар. Ёнбошлаб ёки хонтахта устида емасдилар. Гохида икки-уч ой уйларида козон кайнамас, хурмо ва сув билан кифояланишарди. Мискин, факир кишилар билан бирга ўтирар, бемор кишиларни зиёрат килар ва жаноза, дафн маросимларида иштирок этардилар.
Хазил-мутояба ҳам килардилар, лекин хазиллари рост сўзлар билан бўларди. Кулардилар, лекин ках-каха отиб эмас, кулгулари табассум эди. (Уйда) ахли-байтларининг мехнати (хизмати)да бўлардилар ва: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахли-байтларига яхширогингиздир (яъни, улар билан гўзал муошарат – муомалада бўлганларингиз) ва сизларнинг ичингизда ўз ахли-байтига яхширогингиз менман (яъни, ҳаммаларингиздан кўра ахли байтимга гўзал муомаладаман)»,—дер эдилар. Термизий ривояти
Анас ибн Молик разияллоху анху айтадилар: «Ўн йил Росулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларида бўлдим, у зот, бирон марта бир килган ишим учун: ″Нима учун бу ишни килдинг?!″ ва килмаган ишимга: ″Фалон ишни килмайсанми?!″,— демадилар».
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб, хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган зотдирлар.
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса, ҳеч бир қийинчиликсиз камолотнинг чўққисига чиқиш мумкин. Аллоҳ таоло марҳамат қилади.
"Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди" ( "Аҳзоб" сураси, 21-оят).
Ҳа, мўмин – мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаъи уларнинг маҳбуб Набийлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ул зот ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар.
Ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушиниб етса, қани эди! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, балки Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳ таолонинг амри билан бўлгандир.
Бу оятда "Аллоҳни кўп зикр қилганлар" деб таъкидланишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, у зотнинг хулқлари билан хулқланиш учун кўп зикр қилиш шарт эканлигини билиб оламиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш учун Қуръонги Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларини яхшилаб ўзлаштириш керак ул зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Оиша онамиздан у кишини хулқлар ҳақида сўрашганда "Хулклар Қуръон эди,"деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқлангалар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонда барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига синдирган эдилар.
Абдуллаев Азимхон
таълим муассасаси ўқитувчиси