Яратилиш санаси 24.04.2026

Ҳайз ва нифос (1-қисм)

هو دمٌ ينفضه رحم امرأةٍ سليمةٍ عن داءٍ وصغرٍ.

Ҳайз соғлом балоғатга етган аёлнинг бачадони касалликсиз чиқарадиган қондир.

Изоҳ: Аёлнинг фаржидан касаллик туфайли қон келса ёки ҳали балоғатга етмаган ёш қизчадан қон келса бу қонни ҳайз қони дейилмайди. Ҳайз шариатда балоғатга етган аёлнинг раҳм(бачадони)и ичидан туғишсиз ва касалликсиз муайян муддатда чиқарадиган қондир.

وأقلّه ثلاثة أيّامٍ وأكثره عشرةٌ.

Ҳайзнинг ози уч кеча-кундуз, кўпи ўн кун.

Изоҳ: Аёлнинг бачадонидан келадиган ҳайз қони муддатининг энг ози уч кун, энг кўпи эса ўн кун бўлади. 

وما نقص أو زاد استحاضةٌ.

Уч кундан оз ёки ўн кундан кўп кўрилган қон истиҳоза қони ҳисобланади.

وما سوى البياض الخالص حيضٌ.

Тиниқ оқликдан бошқа рангда (чиққан) нарса ҳам ҳайз қонидир.

Изоҳ: Қизил, сариқ ёки лойқа рангдаги суюқлик ҳам ҳайз қони бўлади. 

يمنع صلاةً وصومًا.

Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади.

Изоҳ: Ҳайз кўрган аёл намоз ўқиши ва рўза тутиши ман этилади.

وتقضيه دونها.

(Ҳайз муддатида қолдирган) рўзалари қазосини тутади, намозлари қазосини эса ўқимайди.

ودخول مسجدٍ والطّواف وقربان ما تحت الإزار وقراءة القرآن ومسّه إلّا بغلافه.

Ҳайзли бўлиш масжидга киришдан, тавоф қилишдан, иштон ичидаги нарса(фарж)га яқинлик қилишдан, Қуръон ўқишдан ва мусҳафни ғилофсиз ушлашдан тўсади (бу амалларни қилишдан сақланади)

ومنع الحدث المسّ.

Бетаҳоратли бўлиш мусҳафни ушлашдан ман қилади.

Изоҳ: Кичик бетаҳоратли кишининг мусҳафни (ғилофсиз) ушлаши жоиз эмас, ёддан қироат қилиши эса жоиз.

ومنعهما الجنابة والنّفاس.

Жунуб ёки нифосли бўлиш Қуръон ушлаш ва уни ёддан қироат қилишдан ман қилади. 

وتوطأ بلا غسلٍ بتصرّمٍ لأكثره.

Ҳайзи энг кўп муддатда (ўн кунда) тугаган аёлга ғуслдан аввал яқинлик қилиш жоиз. 

ولأقلّه لا حتّى تغتسل أو يمضي عليها أدنى وقت صلاةٍ.

Ҳайзи ўн кундан оз муддатда тугаган аёлга ғусл қилмагунича ёки ундан қисқа (фарз) намоз вақти ўтиб кетмагунича яқинлик қилиш жоиз эмас.

Изоҳ: Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлнинг ҳайзи тўхтатиши билан унга яқинлик қилиш ҳалол эмас. 

Ундан қисқа (фарз) намоз вақти ўтиб кетмагунича дегани бир вақт фарз намоз аёлнинг зиммасига лозим бўлмагунича дегани. Масалан, бир аёл ийд намоз вақтида ҳайздан пок бўлса, пешин намоз вақти ўтиб кетиши, аёл зиммасига пешинни қазоси лозим бўлиши керак. Шунда аёлга ғусл қилмасдан олдин яқинлик қилиш мумкин бўлади. Насроний аёлга токи ғусл қилмагунича яқинлик қилиш жоиз эмас. Чунки унинг зиммасига намоз лозим бўлмайди.

والطّهر بين الدّمين في المدّة حيضٌ ونفاسٌ.

Ҳайз ва нифос муддати орасидаги поклик (қон тўхтаган кунлар) ҳам ҳайз ва нифосдан саналади.

وأقلّ الطّهر خمسة عشر يومًا.

Покликнинг энг ози ўн беш кун.

Изоҳ: Икки ҳайз орасида поклик кунларининг энг ози ўн беш кун.

ولا حدّ لأكثره إلّا عند نصب العادة في زمان الاستمرار.

Покликнинг кўпига чегара йўқ. Фақатгина мунтазам равишда қон тўхтамаганда белгилаб олган одати бўлса чегараси бўлади.

Изоҳ: Бир аёл узлуксиз равишда қон кўради. У бир ойлик ҳайзи одат кунларини билади. Шу аёлнинг одат кунларидан қолган кунлари поклик муддати бўлиб, у маълум адад билан чекланади.

Истиҳоза аёл киши раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир.

ودم الاستحاضة كرعاف دائم، لا يمنع صوما، وصلاة، ووطأ

Истиҳоза қони бурундан узлуксиз қон келиши кабидир. У намоз, рўза ва яқинлик қилишни ман қилмайди.

ولو زاد الدّم على أكثر الحيض والنّفاس فما زاد على عادتها استحاضةٌ

Ҳайз ва нифос кунлари кўпидан ёки (ҳайз ва нифос) одатидан зиёда кунлар келган қон истиҳоза қонидир.

ولو مبتدأةً فحيضها عشرةٌ ونفاسها أربعون

Биринчи ҳайз (ёки нифос) кўрган аёлнинг ҳайз муддати ўн кун, нифос муддати эса қирқ кун.

Саминов Аъзамхон, 

таълим муассасаси ўқитувчиси