Таҳоратнинг луғавий ва истеьлоҳий маьнолари
“Таҳорат” —сўзи луғатда «тозалик» ва «озодалик» маъносини англатади.
Шариатда эса, ғусл, таяммум каби асосан намоз ўқиш учун керакли покланиш ишларига таҳорат дейилади.Бизнинг тилимизда «Таҳорат» деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур нарса арабчада «вузуъ» дейилади.
«Вузуъ» сўзи луғатда «гўзаллик» ва «ялтираш» маъносини билдиради.
Шариатда эса, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти ила баъзи аъзоларни ювишга вузуъ — таҳорат деб айтилади.Фарз ибодатлари ва сунннат нафл намозлари учун таҳорат олишлик фарздир.Фарзнинг таърифини аввал ўрганганмиз. Бунга қўшимча равишда айтишимиз лозимки, фарз бажарилмаса,унга боғлиқ амал ҳам қилинмаган ҳисобланади. Таоҳаратнинг фарзларидан бирортаси бўлмай қолса,таҳорат ҳам бўлмайди.
Таҳоратнинг фарзлари қуйидаги ояти карима билан собит бўлган: Аллоҳ Таоло: “Эй иймон келтирганлар, намозга турган вақтингизда юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювинг, бошларингизга масх тортинг ва оёқларингизни тўфиқларигача (ювинг)”, (Моида сураси 6-оят).
Таҳоратнинг фарзлиги мана шу ояти каримадан олинган. Бизнинг Ҳанафий мазҳаби уломоларимиз таҳоратда тўртта фарз борлигини ҳам шу оятдан олганлар. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Юзни сочдан кулокқача ва жағнинг тагигача ювмок.
Бу ердаги ювишдан мурод аъзодан камида икки қатра томадиган даражада сувни ўтказиш ёки қуйишдир.Аъзоларни бир марта ювмоқ фарздир.
Юзнинг узунасига бўлган чегараси пешонанинг соч ўсган жойидан жағнинг остигачадир. Юзнинг кўндалангига чегараси бир қулоқнинг юмшоқ жойидан иккинчи қулоқнинг юмшоқ жойигачадир.Икки лабнинг ва буруннинг уст қисмлари ҳам юздан ҳисобланади. Қош, киприк, мўйлаб, юздаги қиллар, пастки лабнинг ўртасига чиқадиган жунлар ва соқолнинг юздаги қисмини ювмоқ ҳам фарздир.
Аммо соқол ўта қалин бўлса, тагига сув етказиш фарз эмас. Соқолнинг осилиб турадиган қисмини ювиш фарз эмас.
2. Икки кўлни чиғаноқлари билан ювмок.
Қўлни ювишни бармоқ учларидан бошлаб чиғаноқда тугатилади. Бармоқларнинг бурушган жойларини ва бармоқнинг учини тўсиб қоладиган тирноқларнинг остини ювмоқ ҳам фарздир. Терига ва тирнокларга сув етишини тўсадиган ҳар бир нарса — бўёқми, лакми ёки яна бошқа бир нарсами кетказилиши фарз,
Бармоқдаги узукни қимирлатиб тагига сув етказиш лозим.
3. Икки оёқни тўпиқларибилан ювмоқ.
Оёқни ювишни бармоқ учларидан бошлаб тўпикда тутатилади.
4. Бошининг тўртдан бирига масҳ тортмок.
“Масҳ” ҳўлланган қўлни бирор аъзога суртишдир. Қўлнинг ҳўли сув идишидан, бирор аъзони ювгандан қолган сувдан бўлиши мумкин. Аммо масҳ тортгандан қолган ҳўллик бўлса, мумкин эмас. Масҳни бир марта тортиш кифоя қилади.
Шунингдек, соқол ўта қалин бўлса, унга ҳам масх, тортилади. Соқол сийрак бўлса, юзга қўшиб ювилиши маълум ва машҳур.
Ахунжанов Қобилжон
таълим муассасаси ўқитувчиси