Ақоид илмида фаришталар тушунчаси
Инсонларнинг борлиқдаги шериклари фаришталарга ҳам мўминнинг эътиқоди бўлиши керак. Қуръонда ҳам уларга иймон келтириш ҳақида бир неча оятлар ўтган.
“Расул ва мўминлар Унга Роббисидан нозил қилинган нарсага иймон келтирдилар. Барча, Аллоҳга, унинг расулларига, фаришталарига, китобларига иймон келтирди. Расуллари орасидан бирортасини ҳам фарқ қилмаймиз” (Бақара сураси 285 - оят )
Бу нарсаларга Аллоҳ таоло Иймон келтиришни зикр қилиб, иймоннинг асосларидан бири Фаришталарга ҳам иймон келтиришлик эканини билдириб ўтмоқда.
Бу ҳилқатларнинг ўзига хос сифатлари ва вазифалари мавжуд бўлиб, вазифалари еттитани, сифатлари олтитани ташкил қилади.
Сифатлари:
1. Нурдан яралган эканлиги
2. Муқарраб бўлишлиги
3. Қўполлик ва дарғазаблилиги
4. Икром этилишлиги
5. Икки, уч, тўрт қанотлилиги
6. Одам сиймосига кира олишлигидан иборат бўлиб, буларни тўла – тўкис адо қила оладилар.
Вазифалари:
1. Воситачиликлиги
2. Аршни кўтариб туришлиги
3. Жаннат ва Дўзах аҳлининг хизматида бўлишлиги
4. Дўзахдаги ишларни ва унинг аҳлининг жазолашга буюрилганлиги
5. Одамларнинг амалларини кузатиб, ёзиб боришлиги
6. Инсонни доимо муҳофаза қилишлиги
7. Руҳларни қабз қилишлигидан иборат бўлиб, улар ўз вазифаларини кечиктирмай бажариб борадилар.
Абдулҳай Ҳабибуллаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
ёшлар иттифоқи аъзоси