Яратилиш санаси 06.06.2026

УМАР РОЗИЯЛЛОХУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ (1-ҚИСМ)

Абу Саъид розияллоху анҳудан  ривоят    қилинади: «Набий   соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқумда одамларнинг   менга  намойиш қилинганини  кўрдим. Устиларида  кўйлаклари бор. Улардан кўқоаккачаси ҳам бор. Баъзилари ўндан  ўзўнроқ. Умар ибн Хаттоб ўтиб қолди. Унинг эгнида судралиб  кетаётган куйлаги бор эди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг  Расули, уни  нимага  таъвил қилдингиз?» дейишди. «Динга», дедилар у зот». Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг тушлари  ҳақ. У зотга тушларида одамларнинг диндорлик даражалари намойиш қилинибди.

Баъзилар «елкасидан бир қарич ҳам ўзўн бўлмаган, кўрагигана  тўшадиган куйлақда, ҳамма ёғи очиқ, шарманда ҳолатда юрганмишлар. Уларнинг бу дўнёдаги диндорликлари ана шу даражада оз бўлган экан.

Бошқа баъзи одамларнинг диндорлик даражалари бир оз кўпроқ бўлганлиги учун  куйлаклари  ҳам сал ўзўнроқ эмиш. Хулласи калом, ҳаммага бу дўнёдаги диндорлигига караб,  куйлак кийдирилганмиш. 

Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг куйлаклари ўзларига керагидан ортиқ бўлиб, ерга судралиб кетаётган эмиш.

Бу қандоқ бахт! Бу қандоқ саодат! Бу қандоқ  сурур! Бу қандоқ фазилат! 

Росулу роббил аламийн Умар ибн Хаттоб зияллоҳу  анҳу учун   шўнчалар  улуғ башоратни айтсалар-а! 

Ҳ аводан гапирмайдиган зот гаплари ваҳийдан иборат бўлган зот Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга у кишининг диндорликлари  ҳамманикидан устўн эканлигини етказсалар-а!

Ибн   Умар  розияллоху анҳудан  ривоятқилинади: «Набий   соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқумда менга қадаҳ берилганини кўрдим.Ўнда сут бор эди. Ўндан ичдим. Ҳаттоки ичилган нарсани тирноқдаримда оқиб кетаётганини курдим. Сўнгра ўзимдан ортиб қолганини Умар ибн Хаттобга бердим», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули,  уни  нимага таъвил  қилдингиз?» дейишди. «Илмга», дедилар у зот». Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг тушларида у зотдан ортиб қолган муборак сутни ичиш бахти Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга насиб бўлибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туш таъбирларида у зотдан ортган илмга соҳиб бўлиш Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга на­сиб бўлибди.

Бу улуғ фазилат Расулуллоҳ соллаллоху алайха васалламнинг сахобаи киромлари ичида Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга насиб бўлибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзлари ила бошқаларга насиб бўлмаган фазилат Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга на­сиб бўлибди. 

Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий   соллаллох;у алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, сиздан олдин, Бани Исроилда анбиёлардан бўлмасалар ҳам гапи тўғри келадиган кишилар бор эди. Агар менинг умматимда бирорта ўшандоқ одам бўлса, Умар бўларди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қулганлар.

Шарҳ: «Гапи тўғри келадиган кишилар» — бир нарсани (воқеани) бўлишидан олдин айтадиган ки­шилар.

Бўндоқ  кишиларга Аллоҳ таоло  пок фитрат, юксак фаҳм-фаросат, кучли ақул-заковат берган бўлади. Бўлиши лозим нарсаларни улар аввалдан бутун вужудлари ила ҳис килиб турадилар. Улар: «Эй парвардигори олам, қани энди шу пайтда бўндоқ бўлса йди», деб орзу қиладилар ва ўша орзулари руёбга чиқади.

Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу ана шўндоқ кишилардан бўлганлар. Қуйидаги икки ривоятда у кишининг ана шу фазилатлари намоён бўлган баъзи хрлатлар эслатилади.

عن ابن عمر رضى الله عنه قال قال عمر وافقت ربى فى ثلاث فى مقام ابراهيم و فى الحجاب و فى اسارى بدر رواه شيخان 

 Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Умар: «Роббимга уч нарсада мувофиқ келдим: мақоми Иброҳимда, ўранишда ва Бадр асирларида», деди». Икки шайх ривоят қалган.

Шарҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Каъбанинг олдида турганларида: «Эй Аллоҳнинг расули, мақоми Иброҳимдан намозгоҳ қилиб олсангиз яхши бўларди», деганларида, Аллоҳ таоло:

«Ва мақоми Иброҳимдан намозгоҳ олинглар» оятини нозил килган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Аёлларингизни ўранишга амр қалсангиз, яхши бўлар эди. Чўнки уларнинг ҳўзурларига яхши ҳам, ёмон ҳам киради», деганларида Аллоҳ таоло ҳижоб оятини но­зил килган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга асирлардан тўлов олмасликни маслахат бердилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу эса, тўлов олиш ҳақида маслахат бердилар. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васал-лам Абу Бакрнинг гапини олдилар. Аллох; таоло Умарнинг гапига мувофиқ:

«Набий учун  ер юзида забардаст бўлмагунича, асирлари бўлиши яхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истайсизлар. Аллоҳ эса охиратни истайдир. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир» оятини нозил қилди. 

Бу қанчалар олиймақом фазилат!

Бўндоқ фазилат Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳудан бошқа ҳеч кимга насиб килмагандир.

Зияев Абдуқаҳҳор,

таълим муассасаси ўқитувчиси