Яратилиш санаси 29.08.2026

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МУДАРРИСЛАР КЕНГАШИ

Бугун “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2026–2027 ўқув йилига бағишланган “Мударрислар кенгаши” йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда янги ўқув йилини пухта режа асосида бошлаш, таълим жараёнини самарали ташкил этиш, дарслар сифатини янада ошириш ҳамда талабаларнинг билим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, ўқув машғулотларини белгиланган тартиб асосида олиб бориш, талабалар давомати ва тартиб-интизомини назорат қилиш, маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда мударрислар зиммасидаги вазифаларни масъулият билан бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Йиғилиш якунида 2026–2027 ўқув йилини юқори савияда ташкил этиш, таълим ва тарбия сифатини янада юксалтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати