Қуръонни ўпиш бидъатми
Баъзан “Қуръонни ўпиш бидъат, салафи солиҳлардан бундай қилганлари ривоят қилинмаган, бундай қилиш гуноҳ” деган сўзларни эшитиб қоламиз. Бу масаланинг шаръий ҳукми не бўлади? Ҳақиқатан ҳам Қуръонни ўпиш бидъат ва гуноҳми ёки шаръан жоиз бўлган мандуб ишми?
Имом Ахмад Курьонни ўпишни мустахаб деб айтганлар. Хамда Ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий мазҳабининг жумҳур фуқаҳолари "Мусҳаф (Қуръон) ни ўпиш жоиздир. деб айтишган.
Хулафои рошидинлардан Умар розияллоху анху одатлари Хар куни эрталаб Қурьонни қўлларига олиб ўпардилар ва:"Бу китоб роббимни аҳди ваъдаси ва роббим азза ва жаллани рисоласи",- дердилар .
Усмон розияллоху анхунинг одатлари эса "Қурьон каримни ўпардилар ва юзларига суртардилар",- деб ривоят қилинган.
Пайгаммариммиз алайхиссалом: "... васият киламан Аллоҳдан Тақво (қўрқиш) қилишни, эштишни ва итоат қилишни агар қора танли қул бўлса ҳам, мендан кейин яшаганлар кўп ихтилофларни кўрасиз. Шунда мени суннатимни маҳкам ушланглар ва хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлашни ушлаганда ҳам озиқ тишлар билан маҳкам ушлашни",- марҳамат қилдилар, демак бу хадисдан хулоса хулафои рошидинларни суннатини маҳкам ушлаш бизларга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларидир.
Олимжон Исақов.