Инсон қандай кишиларни дўст тутиши лозим
Инсон қандай кишиларни дўст тутиши лозимлиги, ҳақиқий дўстлик қандай бўлиши кераклиги борасида Қуръон ва ҳадисларда етарлича маълумотлар келган.
Жумладан, ҳақиқий дўстлик тақводорлар ўртасидаги дўстлик экани қуйидагича ифодаланган.
Аллоҳ таоло шундай деган: «У кунда дўстлар бир-бирларига душмандирлар. Магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводорларгина (мангу дўстдирлар)» (Зухруф, 67).
Бу оятда дунёдаги бирон манфаат устига қурилган дўстлик қиёмат куни душманликка айланиши, Аллоҳ йўлидаги дўстлик эса абадий экани маълум қилинмоқда. Сабаби Аллоҳ доимий, ўлмайдиган Зот. Манфаатлар эса бир кун тугайди ёки дўстлар манфаати тўқнаш келиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу ўткинчи дунёнинг ўзида улар душманга айланадилар.
Бу дунёдаги сохта дўстлар охиратда бир-бирларига душман бўлишларига сабаб, улар доим ёмонлик, фисқу фужур ва гуноҳу маъсият ишларда жамланадилар.
Уларнинг «дўстик»ларини фақат маъсият боғлаб туради. Қиёматда эса парда кўтарилгач, ҳақиқат ошкор бўлади ва улар бир-бирларини айблаб, бир-бирларидан тониб, бири иккинчисини ҳақоратлаб лаънат айта бошлайди.
Бунда ҳамма ўзини оқлаб, «мени йўлдан урган у», «агар у бўлмаганида гуноҳ ишларни қилмасдим», деб надомат чекади. Аммо вақт ўтгач, бу пушаймонлар фойда бермайди.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Агар қиёмат қоим бўлса, қариндошлик ришталари узилади, насаблар заифлашади, дўстлик ришталари узилади. Магар Аллоҳ йўлидаги дўстлик (қолади)» (Ибн Мардавайҳ ривояти).
Тақводор зотлар ўртасидаги дўстлик ҳақиқийдир. Сабаби улар яхши ишлар учун тўпланадилар ва Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрадилар, ортларидан ёмон гап айтмайдилар, ҳатто биродарлари ҳақида ёмон гумонга бормайдилар. Сабаби улар Аллоҳ қалбларидаги нарсани билиб туришини англаб етганлар. Тақводорлар дўстлиги дунё ва охиратда абадий давом этади. Улар дунёда яхши ишларда ҳамкорлик қилиб, қиёмат куни бирга жаннатга кирадилар.
Қуръони каримнинг Анкабут сурасида Иброҳим алайҳис салом тилидан шундай дейилган: «Сизлар фақат дунё ҳаётидаги ошна-оғайничилигингизни кўзлаганингиз учун Аллоҳни қўйиб бутларни ушладинглар. Ҳали қиёмат кунида айримларингиз айримларингиздан тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдамчи йўқдир!» (Анкабут, 25).
Куфр, ширк амаллар ва гуноҳу маъсиятда жамланган «дўсту биродарлар» қиёмат куни бир-бирларини лаънатлайдилар. Сабаби улар дунёда бир-бирларини ёмон ишлардан қайтармаган ва бир-бирларига чоҳ қазиган эдилар. Демак, гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилиш бандага надомату пушаймондан ўзга нарса келтирмайди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمْ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ: الإِمَامُ الْعَادِلُ وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ وَرَجُلاَنِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ: إِنِّي أَخَافُ اللهَ وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ أَخْفَى حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَمَالِكٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Етти тоифа кишиларни Аллоҳ таоло У Зот соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда Ўз соясига олади. (Булар:) одил имом, Парвардигорига ибодат қилиб улғайган йигит, қалби масжид билан боғлиқ бўлган киши, Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўриб, У Зот учун йиғилган ва ажрашган кишилар, мансаб ва чирой соҳиби бўлган аёл ундан (лаззат олишни) талаб қилганида, «мен Аллоҳдан қўрқаман», дея рад қилган киши, ўнг қўли берганни чап қўли билмайдиган тарзда махфий садақа қиладиган киши, ёлғиз қолганида Аллоҳни зикр қилиб кўз ёш тўккан
Усмонов Шоҳмард
Ҳидоя ўрта махсус Ислом билим юрти 4-курс талабаси