ИСТИВО ХАҚИДА
Маълумки истиво сўзи, хусусан Қурони каримда келган истиво лафзи хақида жуда кўп тортишувлар, тушунмовчиликлар мавжуд.
Истиво тўғристидаги хақ сўзлар, ёзув-чизувларинг хаммаси Аллох таалонинг Аршига истиво қилиш хақдаги масалага боғлиқ бўлади.
Аллоҳ Таалонинг Аршига истиво қилиш масаласи Қурони каримда, Муҳаммад алайхиссаломнинг суннатларида келгандир.
Араб тилида “Истиво” сўзи бир неча маъноларни англатади. Мисол учун бирор нарсани қасд қилиш, бирор нарсани эгаллаб олиш, қарор топиш ва хакозо.
Мусулмон умматининг аввалгию хозирги барча уломалари иттифоқ қилиб, “Раҳмон Аршга истиво қилди” ояти ва шунга ўхшаш оятларга сиртидан маъно бермаслик керак деганлар, Акс холда Аллох таалонинг зотига тўғри келмайдиган гаплар чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун буни қаттиқ кесиб тўхтатиш лозим бўлади.
Истиво тўғрисида ўтган уломаларнинг баъзи бир сўзлари хам нақл қилинади. Умму Салама розияллоҳу анҳадан нақл қилинган қавлга кўра, у киши «Истиво – номаълум эмас, лекин унинг кайфияти маъқул эмас, яъни номаълум, унга ақл етмайди. Аммо истивога иқрор бўлиш иймондир, уни инкор қилиш куфрдир», деган эканлар.
Олимхон Исақов