Яратилиш санаси 13.11.2021

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Президентлик лавозимига киришдаги қасамёд ва нутқи халқимиз томонидан жудаям катта кўтаринки кайфият билан қабул қилинди. Мана шу келажак беш йилликдаги амалга оширадиган жамиятимизнинг барча соҳаларини қамраб олган устувор йўналишлар белгиланган бўлса, бунда аввало инсон қадри масаласи кўтарилди. Бунда инсон қадри баланд парвоз гаплардан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Балки ҳар бир инсоннинг ҳаётига иқтисодий ёки хавф хатарсиз яшашида, таълим олишида, тиббиёт соҳасида, уларни экологик муҳофаза қилиш соҳасида кириб бориши кераклиги давлатимиз раҳбари томонидан айтиб ўтилди. Шу ўринда тараққиёт стратегияси белгилаб берилди. Бу стратегия еттита йўналишдан иборат бўлиб, жамиятимиздаги ҳар бир инсонни барча соҳадаги фаолиятларини ўз ичига олади. Мана шу йўналишларни бири бўлган таълим соҳасига эътибор қаратадиган бўлсак, 4-йўналиш бу асосан “адолатли ижтимоий сиёсат ва таълим тарбия” масаласидир. 

 Бу борада давлатимиз раҳбари 3-ренессанс асосий пойдевори бу замонавий илм, замонавий тарбия эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Мазкур йўналишда айниқса, замонавий фикрлайдиган педагогик кадрлар, мутахассис мураббайиларни тайёрлаш замон талаби эканлиги ҳақида айтиб ўтдилар.

Бугунги кунда ўқитувчи педагогларимизни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш моддий ва маънавий томондан рағбатлантириш борасида янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси белгилаб берилди яъни 2025 йилга бориб олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлиги 1000 долларга етиш масаласи кўтарилди ва бу бўйича ҳам вазифалар белгиланди. 

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизими мактабга узвий боғлиқлиги катта аҳамият касб этади. Бу борада мактабга тайёрланаётган фарзандларимизни сифатли таълим олиш масалалари ҳам маърузада ўз аксини топди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ўтган дарврлар мобайнида мактабларни моддий техник базаси мустаҳкамлаш, янги-янги мактаблар барпо этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Бу борада мактабгача таълим тизимида болаларнинг сони кўпаётганлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳамда мактабларимизни моддий техник баъзасини яхшилаш узвийлигини такомиллаштириш борасида “миллий таълим” дастурини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланди ва қамров масаласига ҳам алоҳида тўхталинди. 

Маърузада мактабгача таълим тизимида 62% лик қамровни 80% га етказиш, олий таълим тизимида қамровини 50% га етказиш масалалари бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Бунда олий таълим муассасаларини қамровини кенгайтириш билан биргаликда уларни моддий техник баъзасига ҳам ўқув жараёнларига ва талабалар турар жойи масаласига ҳам алоҳида эътибор берилиб, бу борада ҳам қатор вазифалар белгиланди. Алоҳида шуни таъкидлаб ўтдиларки, оммавий спортни ривожлантириш чекка-чекка қишлоқларда ҳам спорт майдончаларини, пиёдалар майдончасини кенгайтириш, ҳар бир фуқарони ўзи спорт билан шуғулланишига шароитлар яратиш борасида ҳам фикр юритилди. 

Мазкур маърузада тиббиёт соҳасида ҳам қатор фикр юритилиб, тегишли вазифалар белгиланди. Тиббиёт соҳасини жамиятимиз аҳолиси саломатлигини асосий вазифамиз сифатида кўрилаётганлигини айтиб ўтдилар ва энг асосийси бу борада тиббиётга йўналтирилаётган пул маблағларини 2 баробар ошириш ҳамда олий тоифали шифокорларни ойлик маошини ошириш уларни маошини 1000 долларга етказиш масаласини ҳам айтиб ўтдилар. 

Оилавий шифокорларни жамиятимизда ролини ошириш уларни ишлаш жараёнидаги тизимларни тўғри йўлга қўйиш борасида ҳам қатор вазифалар белгиланди. Албатта, ижимоий йўналишдаги соҳаларда ҳам белгиланган вазифалардан кўриниб турибдики, бунда аввало инсон қадри, унинг яхши яшаши унинг яхши ҳаёт кечириши учун қаратилган вазифалар ҳисобланади.

Мана шу белгиланган вазифаларни амалга ошиши келажакда ижтимоий соҳада, таълим, тиббиёт ҳамда спорт соҳаларини юқори босқичга кўтаришга асос бўлиб хизмат қилади деб умид қиламиз. 

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ