Яратилиш санаси 14.11.2021

Салафи солиҳларнинг таъвиллари-2

Саҳоба ва тобеинларнинг деярли ҳаммалари асл сифатни Аллоҳга исбот этган ҳолда васфини ҳам Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилганлар.

Юқорида келтириб ўтилганидек, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Фиқҳул акбар”даги сўзлари, шунингдек, Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг:

“Истиво маълум, унинг кайфияти эса бизга номаълум, уни суриштириб титкилаш эса бидъатдир!” деган машҳур сўзларини салафи тафвизга мисол қилиб келтириш мумкин.

Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ҳам “Сияр”да Имом Молик ҳазратларининг муташобиҳлар ҳақида:

“Тафсир қилмасдан, шундайича ўтиб кетаман” деган сўзларини нақл қилган (Имом Заҳабий, “Сияри аъломун нубал”, 8-жуз, 105-бет).

Шофеий мазҳаби асосчиси Имом Шофеий ҳаз- ратларининг ҳам “истиво” ҳақида:

“Муташобиҳ насслардан шундайича қолдириб ўтиб кетилади, уларнинг маъноси борасида баҳс қилинмайди ва ортиқча сўз юритилмайди”, деб айтган сўзлари салафлар даврида муташобиҳотнинг аслида эмас, аксинча, унинг васфида тафвиз бўлганини исботлайди (Имом Муҳаммад Ибн Идрис Шофеий, “Лл-Фицҳул акбар фиттавҳид”, 11-бет).

Аслида муташобиҳотни таъвил қилишга Қуръ- они каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам очиқ-ойдин кўрсатмаларни учратиш мумкин. Қолаверса, бу икки услубга саҳоба ва тобеинлар та- рафдан кўплаб мисоллар келтирса бўлади.  

Имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва у киши каби таъвил йўлини танлаган халафлар ҳам Аллоҳнинг муташобиҳ исм ва сифатлари аслини таъвил қилмаганлар.

Аксинча, асли муташобиҳ Аллоҳнинг Ўзига маълум ҳолида со- бит бўлиб, унинг васфи авомунносни ташбиҳ ақидасидан эҳтиётлаш учун таъвил қилинади, деганлар. Салафийлар эса мотуридийларни таътилчи жаҳмийликда, ашъарийларни таҳрифчиликда айблашмоқда! Қани инсоф?!

Аслида тафвиз ва таъвил таълимоти салафи солиҳлардан кейинги умматга етказилган соф ва энг тўғри таълимотдир. Салафийлар ўйлаганидек бидъат ва залолат эмас!  

Олимхон Исақов