Мужтаҳидлар кимлар?
Мужтаҳид – шариат қоидаларининг улуғларини ва бажарилиши керак бўлган далиллари тўла эгаллаган, шариатнинг мақсадларини тушунишга ўзида бор қувватини ишга соладиган зотлардир.
Мужтаҳидлар жуда кўп. Бироқ, ўзларига эргашганларга фикрларини ўтказа билган мужтаҳидлар тўрт нафардирлар.
Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит, Молик ибн Анас, Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳумлардир. Уламолар ушбу тўрт нафар зотга тақлид қилишни – эргашишни ихтиѐр қилганлар. Улардан бошқалар эса ижтиҳод даражасига уларчалик ета олмаганлар. Улар ушбу иш учун ўзларини тамоман бағишлаганлари сабабли кўпгина масалаларни истинбот қилиб ишлаб чиққанлар, ҳатто ҳукмлари баѐн қилинмаган масалалар бўйича ҳам ўзларининг нодир фикрларини айтиб кетганлар.
Бизгача уларнинг мазҳаблари тавотур даражасида (мутавотир – жуда кўпчиликнинг ѐлғонга чиқариб бўлмайдиган хабарлари орқали) етиб келган. Улардан муайян бир мазҳаббошига эргашмоқ лозим бўлади. Фақат зарурат вақтидагина бошқа мазҳабга ўтиб туриш мумкин. Акс ҳолда, тўғри йўлдан чиқиш ва ѐлғондакам ўйин бўлиб қолади. Мужтаҳидлар диннинг асослари (эътиқодий масалалар) борасида ва асосий фуруъ (фиқҳий масалалар)да асло ихтилоф қилмаганлар. Чунки, улар қатъий далиллар билан собит бўлган.
Айрим жузъий масалалардагина улар ҳар хил фикрга келганлар, холос. Бу ҳам ана шу масалаларда қатъий далил бўлмагани учун содир бўлган. Чунки, жузъий масалаларни чеклаб бўлмайди, булар борасида ҳар хил фикр билдириш осон. Мужтаҳидларнинг барчалари уларнинг ҳукмларини китобдан (Қуръондан) ва суннатдан (ҳадислардан) зоҳирига қараб ишлаб чиқишга бор имкониятларини сарф қилганлар. Қайси бирлари тўғри топса, унга икки савоб берилади. Хато қилган мужтаҳидга эса бор имконияти билан тўғри масалани топишга ҳаракат қилгани учун бир савоб бўлади. Имомларнинг бу хилдаги ихтилофи уммат учун раҳматдир.
Муҳаммаджон Абдураҳманов