Яратилиш санаси 29.09.2022

БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ

Жорий йил 29 сентябр  куни 1-октиябр Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти  ўқитувчилар  ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида  футбол мусобақаси ўтказилди. 

Мусобақани билим юрти маънавий маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдинов очилиш маросимида сўз олиб мусобақани кўтаринки кайфиятда  ўтказиш тўғрисида сўз юритиб  иштирокчиларга омад тилади.

Сўзни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Содиқжон Мадумусаевга берди. Нотиқ ўз сўзида соғлом турмуш тарзи  тўғрисида сўз юритиб   иштирокчиларга  Ислом дини инсонни азиз ва мукаррам зот сифатида улуғлагани ҳамда инсон ҳаётининг руҳий ва маънавий жиҳатдан комилликка етишишига катта эътибор бергани ҳаммамизга маълум. Кўпчилигимиз динимизда асосан мана шу жиҳатга аҳамият қаратилган деб ўйлаб, ҳаётнинг жисмоний ва моддий томонига эътиборсизлик қиламиз. Агар биз динимиз таълимотларини чуқурроқ ва теранроқ ўрганадиган бўлсак, унда инсон ҳаётининг бу қиррасига ҳам аввалгисидан кам эътибор қаратилмаганини кўришимиз мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари) нотиқ ўз сўзи давомида хар бир иштирокчиларга омад тилаб мусобақани очиқ деб эълон қилди.

 

29 сентябр соат 14:00 да футбол мусобақасига старт берилди.  Мусобақада 2 жамоада 16 нафар ўқитувчилар иштирок этишди. 

Мусобақада “Қувонч” ва “Ҳидоя” жамолари иштирок  этиб, мусобақа кескин ва муросасиз кечди.

Финал жараёнида ҳар бир жамоа ўз ирода ва иқтидорларини намойиш этишди. 

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни “Ҳидоя”  жамоаси эгаллади. 

2-ўринни “Қувонч”  жамоаси эгаллади.
Мусобақа якунида  иштирокчилар билим юрти касаба уюшмаси  томонидан  тантанали равишда тақдирландилар. 

Яна фахрли номинациялар бўйича  "энг яхши дарвозабон" йўналишида “Ҳидоя” жамоасидан Нажмиддинов Мухаммад, "энг яхши ташкилотчи" йўналишида билим юрти хуқуқшуноси Таджиалиевлар  ҳайъати томонидан муносиб деб топилди
 

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар