Иймонли бўлиш қандаям яхши!
Ўзининг Яратувчиси борлигини билиб яшаш. Бу инсонни ғулувга боришликдан сақлайди. Яъни қиладиган ҳамма ишларининг сўрагувчиси бор эканлигини билиб туради. Худо учун қайси йўл бўлишидан қатъий назар азиятларни олиб ташлайди. Хоҳ у ҳақиқий маънода йўлда турган азият бўлсин, хоҳ у биродарининг мақсади йўлидаги ғов бўлиб турган нарса бўлсин, ҳақиқий мўмин киши у азиятни олиб ташлашликка ҳаракат қилади. Энди ҳаё иймондан эканлиги бу катта бошқа мавзу!
وعن أنس رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " ثلاث من كن فيه وجد بهن حلاوة الإيمان : من كان الله ورسوله أحب إليه مما سواهما ومن أحب عبدا لا يحبه إلا لله ومن يكره أن يعود في الكفر بعد أن أنقذه الله منه كما يكره أن يلقى في النار
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уч амал бордир. Кимдаким ушбу амаллардан унда бўлса, у иймоннинг ҳаловатини татийди. Биринчиси Аллоҳ таолони ва пайғамбарини ҳамма нарсадан кўра яхши кўрса, 2-си киши ўзининг биродарини бирор бир тамаъсиз Худо йўлида севса, дўст тутинса, 3-си иймон келтиргандан кейин куфрга қайтишликни худди дўзахга тушишликдан қўрқандек қўрқса, ана шунда иймоннинг мазасини кўради”.
وعن أبي أمامة قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من أحب لله وأبغض لله وأعطى لله ومنع لله فقد استكمل الإيمان " . رواه أبو داود
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун севса, Аллоҳ учун нафратланса, Аллоҳ йўлида берса ва Аллоҳ учун қайтарса, ана шу инсоннинг иймони комил бўлади”, деб марҳамат қилдилар.
Намиддинов Муҳаммад
Билим юрти ходими