“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистон!”
Жорий йил 3-18 март кунлари билим юрти талабалари ўртасида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистон!”шиори остида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Насритдинов сўз олиб мусобақани кўтаринки кайфиятда ўтказиш тўғрисида сўз юритиб иштирокчиларга омад тилади. Сўзни билим юрти мудири А.Бобамирзаевга берди.
Нотиқ ўз сўзида соғлом турмуш тарзи тўғрисида сўз юритиб иштирокчиларга Ислом дини инсонни азиз ва мукаррам зот сифатида улуғлагани ҳамда инсон ҳаётининг руҳий ва маънавий жиҳатдан комилликка етишишига катта эътибор бергани ҳаммамизга маълум. Кўпчилигимиз динимизда асосан мана шу жиҳатга аҳамият қаратилган деб ўйлаб, ҳаётнинг жисмоний ва моддий томонига эътиборсизлик қиламиз. Агар биз динимиз таълимотларини чуқурроқ ва теранроқ ўрганадиган бўлсак, унда инсон ҳаётининг бу қиррасига ҳам аввалгисидан кам эътибор қаратилмаганини кўришимиз мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари) нотиқ ўз сўзи давомида хар бир иштирокчиларга омад тилаб мусобақани очиқ деб эълон қилди.
4-март соат 14:00 да волейбол мусобақасига старт берилди. Мусобақада 10 жамоа иштирок этишди. Мусобақа ўйинлари кескин ва муросасиз кечди.
Ўйинлар натижасига кўра финал босқичига билим юртининг 3-курс 46-гурух талабаларининг “Беқиёс” жамоаси ҳамда 3-курс 45-гуруҳ талабаларининг “Учарлар” жамоалари беллашдилар. Финал жараёнида ҳар бир жамоа ўз ирода ва иқтидорларини намойиш этишди.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни 3-курс 46-гурух талабаларининг “Беқиёс” жамоаси эгаллади.
2-ўринни 3-курс 45-гуруҳ талабаларининг “Учарлар” жамоаси эгаллади.
Ўйинлар натижасига кўра 3-ўрин учун билим юртининг 4-курс 43-гурух талабаларининг “Пешқадамлар” жамоаси ҳамда 1-курс 52-гуруҳ талабаларининг “Бургурт” жамоалари беллашдилар. Мусобақа жараёнида ҳар бир жамоа ўз ирода ва иқтидорларини намойиш этишди.
3-ўринни 1-курс 52-гуруҳ талабаларининг “Бургурт” жамоаси қўлга киритди.
17-март соат 12:00 да мусобақа иштирокчилари тантанали равишда тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида 1-ўринни эгаллаган 3-курс 46-гурух талабаларининг “Беқиёс” жамоаси биринчи даражали фахрий ёрлиқ, кўчма кубоги ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
2-ўринни эгаллаган 3-курс 45-гурух талабаларининг “Учарлар” жамоаси иккинчи даражали фахрий ёрлиқ, кўчма кубоги ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
3-ўринни эгаллаган 1-курс 52-гурух талабаларининг “Бургут” жамоаси учинчи даражали фахрий ёрлиқ, кўчма кубоги ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Билим юрти матбуот хизмати