Билим юртида муҳим мавзуда мулоқот бўлиб ўтди...
▫️Бугун "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида, “Давлат ва дин муносабатлари: тарихий воқелик ҳамда бугунги кун” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
▫️Унда Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудов иштирок этди ва мавзу юзасидан чиқиш қилди.
▫️Жумладан, юртимизда қадимдан турли миллат ва элат кишилари, турли дин ва конфессиялар вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келиши; жамиятда фуқаролар ўртасида аҳиллик ва ўзаро бирдамлик муҳитини яратиш, шунингдек меҳр-оқибат туйғуларини таркиб топширишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани; давлатимизнинг шу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилаётгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Билим юрти матбуот хизмати