Яратилиш санаси 20.12.2023

КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 14.12.2023 йил “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг 14.12.2023 йил буйруғига асосан Декабр ойида ўтказилаётган “ИНГЛИЗ ТИЛИ” фани ойлиги режасининг 6-бандига мувофиқ билим юрти ахборот ресурс марказида фанга оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада 200 дан ортиқ “ИНГЛИЗ ТИЛИ” фанига оид китоблар, ҳамда уларнинг муаллиф, мазмуни, чоп этилган нашриёти ҳақида талабаларга маълумотлар берилди.

Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимгидан бир неча баробар кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари гуруҳ мураббийи билан китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этди. Навбатдаги ўтказилаётган ушбу маданий тадбирда етти мамлакат Буюк Британия, Германия, Қозогистон, Корея, Қиргизистон, Россия, Туркия давлатларидан 16 та нашриёт ва китоб савдоси ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алийев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой элчихонаси, Жанубий Корея элчихонаси, Германиянинг Гёте институтининг ОА нашрлари, материаллари кўргазма-ярмаркага қўйилди. 

Кўргазма асосан Инглиз тили грамматикаси, тарихи, лексикаси, АҚШ ва Буюк Британия лаҳжаларига оид материаллар ўрин олган.   

Ундан ташқари кўргазмада хорижий китоб ва албомлардан ташкил топган. Экспозиция Европа амалий санъати, тасвирий санъат ва санъатнинг бошқа турларига бағишланган материаллар ҳам бор. Музейда қизиқарли китоб ва албомлар билан бирга машҳур инглиз ва француз олимлари: Эмил Присс д'Авенн, Албер Гайе, Зигфрид Бинг, Луи-Матё Лангле, Генри-Рене де-Аллеман, немис олимлари: Фридрих Сарре, Гейнрих Долмеч, Эрнст Кон-Винер, Якоб Таубе, Карл Вёрман, Эрнст Кюнел ва бошқаларнинг асарлари алоҳида ўрин олган.

Кўргазма доирасида талабалар ўзларига фойдали маълумотлар билан қайтишди.

Ташкил этилган китоблар кўргазмаси талабаларда ўзгача таассурот уйғотиб, илм ва китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.

Билим юрти матбуот хизмати