“Фиқҳ ва Ақидага оид ихтилофли масалалалар ечими” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Фиқҳ ва Ақидага оид ихтилофли масалалалар ечими” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда таълим муассасасининг Ақоид ва Фиқҳ фани ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Тадбирда билим ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев ҳамда билм юти ўқитувчилари А.Турсунов ва О.Икрамовлар иштиок этиб, ушбу китобдаги ақида ва фиқҳга оид масалалар кенг ёритилганлиги турли фитнага сабаб бўлаётган саволларга илмий асосда оят ва ҳадислар ҳамда мўътабар манбаларимиз асосида жавоб берилганлигини тушунтириб бердилар.
Сўнгра АРМ мудири М.Каттабаев талабаларга фатво маркази ташкил топганлиги ва марказ фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб бердилар ва кутубхонада яратиб берилган шароитлар билан яна бир бор таништириб ўтдилар.
Муҳаммадали КАТТАБАЕВ
Билим юрти АРМ мудири