"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари тақдирландилар...
Жорий йил 6 март куни билим юрти Тафсир ва Улумул-Қуръон фан ойлигида қилинган ишлар (сайтда эълон қилинган мақолалар, китоб тақдимотлари, очиқ дарслар) сархисоби ҳамда фаол қатнашган талабаларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда билим юрти ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирок этдилар.
Тадбирни билим юрти ходими Абдурашидов Абдуваҳҳоб олиб бориб, ўз сўзида ташкил этилган тадбир тўғрисида сўз юритиш учун билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаевга сўз берди. Билим юрти мудири иштирокчиларга бир неча йиллардан бери билим юртида фан ойликларини ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш ананага айланиб қолганини таъкидлади. Шунингдек, фан ойликларида амалга ошириладиган ишлар сифати ва кўлами ҳақида сўз юритиб, буларни барчаси шу билим даргоҳининг азиз талабалари учун, уларнинг ўзлари ўрганаётган фанлари борасида кенг тасаввурга эга бўлишларига эътибор қаратилгани билан қадрли эканига алоҳида эътибор қаратди.
Нотиқ ўз сўзида 2023-2024 ўқув йили феврал ойи “Тафсир ва Улумул-Қуръон фан ойлиги” ҳақида гапириб, бу ойда амалга оширилган илмий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтганигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, билим юрти Улумул-Қуръон фани ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов “Қуръони карим тиловатида вақф ва ибтидо” мавзусида илмий суҳбат қилиб, мавзунинг долзарблиги, бехато қироат қилиш қориларнинг зийнати эканлиги ва бунда асосан вақф ва ибтидо мавзусини билиш муҳим аҳамиятли эканлигига тўхталди. Қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларининг қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида билим юрти тафсир фан ўқитувчиси А.Турсунов сўзга чиқиб, Тафсир ва Улумул-Қуръон ойлигида амалга олиб борилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Айниқса Абдулазиз Аз-Замзамийнинг тафсир ва улумул қуръон фанларига атаб битган “Манзуматуз замзамий” назмини талабалар томонида ёд олинганлигига урғу бериб ўтди.
Талабалар бу манзумани ёд олиганларига қиммат баҳо совға ваъда қилинганлигини эслатиб, билим юрти талабалар орсида 52-гуруҳдан Акмалов Зиёдуллоҳ, 51-гуруҳдан Абдувоҳидов Муҳаммад Юсуф, Абдумутталиев Сухроб, 48-гуруҳдан Иброҳимжонов Билол, 46-гуруҳдан Қурбонов Муҳаммадқодирлар тўлиқ ёд олиб, айтиб берганини эълон қилди. Шундан сўнг мазкур талабаларнинг ҳар бирига ҳомийларни жалб қилган ҳолда қимматбаҳо совғалар ва 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда билим юрти мақтов ёрлиқлари берилиши эълон қилди.
Тадбир сўнгида билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаев сўз олиб тадбирни ташкил қилганлар ва иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бундан кейинги мусобақаларда ҳам бошқа талабаларни фаол бўлишга, ўз иқтидори ва талантларини кўрсатиб, илғорлар ўрнидан жой олишга чақириб, тадбирни якунлади.
Билим юрти матбуот хизмати