Яратилиш санаси 30.08.2021
АҚШнинг Чикаго шаҳри яқинидаги улкан черков яқинда Имом Бухорий ислом марказига айланади.
Бу ҳақда «Америка овози» мухбири Беҳзод Мамадиев маълум қилди.
Унинг айтишича, черковни ўзбекистонликлар жамияти 700 минг долларга сотиб олган. Бинода масжид, кутубхона, ўқув хоналари, меҳмонхона, спорт зали, катта ошхона ва бошқа яна кўплаб қулайликлар бўлади.