Яратилиш санаси 02.11.2023

Абу бакр Розиялоҳу анҳунинг фазилатлари (1 қисм)

Абу Саъийд розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алаййи васаллам одамларга хутба қилиб:

«Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса­ни ихтиёр қилди», дедилар. Шунда Абу Бакр йиғладилар. Биз унинг бу ишидан ажабландик. Кейин билсак  ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал­лам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал­лам: «Одамлар ичида мен учун  суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун  Роббимдан бошқани халил тўтадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидга кирадиган эшикларнинг Абу Бакрникидан бопқаси беркитилсин», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Агар умматимдан халил тўтадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батахқиқ, Аллоҳ. сизнинг соҳибингизни халил тўтгандир», дейилган».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилгаялар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом умматининг Пайғамбар  соллаллоху алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахси эканликлари яққол кўриниб туриб­ди.

Шу билан бирга, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаи киромлар ичидаги энг илмли ва энг зеҳни ўткири эканликлари ҳам кўриниб турибди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса­ни ихтиёр қилди»,  дедилар».

Аллоҳ таоло бир бандага «Ёки бу дунёни танлаб, ўнда яшайвер, ёки Менинг хузуримдаги нар­сани танлаб, бу дунёни тарк эт, ихтиёр ўзингда», депти. Шунда мазкур банда Аллоҳ таолонинг хўзуридаги нарсани танлаб, бу дунёни тарк этишга рози бўлибди.

Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам ана шу маънодаги гапларни ўз хутбаларида айтганларида, кўпчилик бу бўлиб ўтган бир ишнинг хабари бўлса керақ деган маънода ортиқча эътибор бермапти.

«Шунда Абу Бакр йиғлади».

У киши гапнинг асл маъносини англаб етганлари учун  йиглаган эдилар.

«Биз унинг йиғисидан ажабландиқ Кейин билсақ ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан».

Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари яқинлашиб қолганлигини билганлари учун  йиғлаётган эканлар. Пайамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хутба­ларида давом этдилар.

«Одамлар ичида мен учун  суҳбатида ва мо­лида энг ишончлиси Абу Бакрдир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг саҳоба эканликларига ҳеч қандай шубҳасиз, тўлиқ ишонганлари сабабли мана шу гапни айтганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу дину диёнат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган садоқат йўлида жонларини фидо қилишга ҳар лаҳзада шай бўлиб турганлари сабабли у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтганлар. Ана шу эътибордан:

«Агар  мен  ўзим  учун   Роббимдан бошқани халил тўтадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва му-ҳаббатидир»  дедилар.

Бу гапдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва­саллам учун  дўст тутиш маъносида Аллоҳ таолодан кейин, иккинчи ўринда турадиган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу эканликлари келиб чиқади. Халил сўзи «энг ишончли дўст» маъ­носини англатади.

«Масжидга кирадиган эшикларнинг Абу Бакрникидан бошқаси беркитилсин», дедилар».

Ушбу жумланинг маъносини тўлиқ ва тўғри англашимиз учун  ўша пайтдаги воқеъликка қайтишимиз лозим бўлади.

Абдураҳимов Баҳромжон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
 билим юрти мударриси