Сийрат мусобақаси бўлиб ўтди...
Бугун “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Май ойи - Ислом тарихи” фани ойлиги муносабати ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни янада зиёда қилиш мақсадида “Оламларга раҳмат пайғамбар” шиори остидаги сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақани Қуръон тиловати ва билим юрти Қуръон ва тажвид устози Икрамов Обидхон томонидан сийрат борасидаги маълумотлари ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалари билан бошланди.
Тадбиримиз мусобақа шаклида ташкил этилган бўлиб, билим юртинг 2-курс 51, 52, 53 гуруҳ талабалари "Қамар", "Мисбаҳ" ва "Аддос" номлари остида иштирок этдилар.
Мусобақа 4 та шартни ўз ичига олган бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Тезкор савол-жавоб.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Hурул яқин” китобининг “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари” мавзусигача бўлган жойдан 10 тадан саволлар берилади. Иштирокчи тез жавоб бериши шарт, ўйлаш учун вақт берилмайди. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади..
2. “Нурул яқин” китобидан матн ўқиб таржима қилиш.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Нурул яқин” китобидан матн берилади, иштирокчи берилган матнни ўқиб таржима қилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда.
3. Мавзуни баён қилиш.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳга “Нурул яқин”китобидан 1 та мавзу билет асосида берилади. Иштирокчи бу мавзуни тўлиқ гапириб беради. Жавоб учун 7 дақиқа вақт берилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда..
4. Ижодий иш.
Ушбу шартда ҳам ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Энг намунали деворий газета ғолиб деб топилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда. (иштирокчи деворий газетани шарҳлаб беради.
Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.
Мусобақа сўнгида 3-ўринга 53-гуруҳнинг "Аддос" жамоаси, 2-ўринга 52-гуруҳнинг "Қамар" жамоаси ва 1-ўринга 51-гуруҳнинг "Мисбаҳ" жамоаси муносиб деб топилди.
Барча қатнашчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Абдураҳимов Баҳромжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси