Яратилиш санаси 06.11.2024

МИССИОНЕРЛИКНИ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРИ

Миссионерлик ҳаракатлари ҳалқ ва миллат маънавияти ва эътикодига энг катта салбий таъсир кўрсатётган тахдидлар кўллайдиган усуллар жуда кўп ва хилма-хилдир. Насронийларни эътиқоди бўйича "Библия" юнонча бўлиб китоблар маъносини англатади. Қадимги аҳд (Таврот ва Забур)ни ва янги аҳд (Инжил)ни ўз ичига оладиган китоблар йиғиндисидир. 

Инжил юнонча китоблар маъносини билдириб,  Исо а.с.нинг дунёга келиши ва яшаш ва таълимоти тўғрисидаги хабардир. 

Мустақил давлатлар юзага келганида мусулмон давлатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларини ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлади.

Насронийларнинг  ҳатто ўзлари ҳам инкор қиладиган кўплаб турли секталари Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида давлатимиз тажрибасизлигидан фойдаланиб адлия руйхатидан ўтиб олдилар.

Улар юртимизга тил ўргатиш, компьютер ўргатиш, малакали мутахассислар тайёрлаб бериш ҳамда ҳар-хил йўналишларда хайрия ишлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар қиёфасида кириб келдилар.

Кейинги ўкув жараёнларида "ўкитувчи"ларни асосан миссионерлардан иборат эканлиги маълум бўлди.

Миссионерлар айрим жисмоний ногиронлик оқибатида оғир руҳий ҳолатга тушуб келган ва ҳаётда бироз моддий қийинчиликларга учраган шахсларни топиб, уларга моддий ёрдам кўрсатиб, тиббий ёрдамлар ташкил этадилар, кўнгилларини ҳар томонлама олишга интиладилар. Бундан ташқари ўзлари ҳакида ижобоий фикр уйғотишга ҳаракат килиб бунга ҳам эришадилар.

 Баъзи юртдошларимизнинг исломий илмлардан яхши хабардор эмасликларидан ҳам жуда унумли фойдаланадилар.

 Ислом дини инсониятга Аллоҳнинг марҳамати улуғ неъмати бўлиб, нозил қилинганлиги Қуръони каримда баён қилинган 

"... Ана, энди бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим" Моида сураси, 3-оят. 

Ҳозирги даврда Қуръони каримнинг мўъжизалари олдида лол қолиб, исломни қабул қилаётган қанчадан-қанча олимларни мисол келтиришимиз мумкин. Аммо исломдан юз ўгириб бошқа динга ўтиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас. Булар асосан ёшлар ва талабалар ҳамда миссионерларнинг сохта меҳрибончиликларига алданган кимсалардир.

Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир.

Прозелитизм-бу тўғридан тўғри бирон бир динга ишонган фуқороларни ўз динидан воз кечишига ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш демакдир.

Миссионерлик сўзи лотин тилидаги “миссо” феълидан олинган бўлиб, “юбориш, вазифа бериш, топшириш” миссионер эса вазфани “бажарувчи” деган маънони англатади.

Миссионерлик ҳаракати миллоддан олдинги III-асрдан буддавийлик доирасида бўлган. 

Дунёдаги умумий миссионерликни 3 дан 2 қисмини Христиан миссионерлик ташкил қилади. Хусусан Протестанлик замонавий миссионерликни асосий ҳомийси бўлиб қолмоқда. Уларни ҳаракатлари кўплаб давлатларда буддавийликка эътиқод қилиб келган айрим мамлакатларнинг аҳолисини катта қисми ёки аксарияти хрестианликка ўтишида катта зафарлар келтирган.

Дунё халқларини инжиллаштириш учун 2025-йилгача христианлик эришиши лозим бўлган режалар ишлаб чиқилган. 

Масалан: ҳар 3000 кишига 1 миссионер тўғри келган бўлса, бу кўрсатгич ҳар 1000 кишига битта миссионерни ташкил қилишидир. 

  • Инжилни деярли барча тилларга таржима қилиш. 
  • Черковлар ташкил қилиш.
  • Ер юзи аҳолисини “инжил” билан таништирилиши 73 % дан 100 % га етказиш.
  • Дунёдаги черковлар сони 7000 га етказиш мақсад қилинган. 
  • Ҳозирги кунда фаол миссионерлар 7-кун адвентисларидир.

 

Миссионерликда ёшларга катта зътибор қаратиб талабаларни асосий объекти деб қарайди. 

Бугунги дунёда унверситет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади. Ёш авлод онгини эгалллаш, уни назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганлиги у ёшлар келажакда 20 йилдан сўнг кўплаб йирик мансабларни эгаллашади деган ғоя асосидадир. Кўпгина экстрамистик ва террористик ҳаракатларнинг иштирокчилари ҳам ёшлар эканлиги улар усталик билан бу йўлда ёшлардан фойдаланаётганлигини билдиради. 

  • Шу мақсадда улар: 
  • Болалар учун ёзги оромгоҳлар ташкил қилиш.
  • Дам олиш жойларига саёҳат уюштириш.
  • Черков худудида бепул кундузги дам олишларни ташкил қилиш.
  • Муҳтож оила фарзандларига бепул лагерларга йўлланма бериш 
  • Совғалар, ўйинчоқлар тарқатиш.

Муайян тайёргарликдан ўтган болаларни масихийликка даъват қилувчи турли адабиётларни тарқатишда фаол фойдаланишлари йўлга қўйилган.

Шу жумладан, тиббиётдан фойдаланиш ҳам улар учун самарали усул бўлиб, қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар юриб анчагина ноёб ҳисобланган юқори қадрланган табиблик билан шуғулланиб, инсонларни даволаш билан бир қаторда динни тарғиб қилиб инсонларнинг кўпчилигини христианликни қабул қилишига эришадилар.

7-кун адвентистлар жамоасини дунёнинг турли бурчакларида 200 дан ортиқ бепул шифохоналар борлиги бу ишда қанчалик фаол эканликларини билдиради.

  • Миссионерлар тиббиёт соҳасини танлашликларини сабаби:
  • якка ҳолда суҳбат ўтказиш имконияти мавжудлиги
  • ташқи кузатув ва назоратдан ҳоли бўлишлиги

бемор (ўлжа)ни узоқ вақт табибнинг назорати ва таъсир доирасида бўлиши. Бемор ширин ва юпатувчи сўзга, оддий инсоний қўллаб-қувватлашга моиллиги эътиборга олинган.

Бундан ташқари хайрия қилиш ёрдамида миссионерлар ўз фаолиятларини қуйидаги обьектларда ривожлантирадилар:

  • кўзи ожизлар жамияти.
  • меҳрибонлик уйлари.
  • қариялар уйи.
  • ёрдамга муҳтож оилалар.

Зилзила, тошқин, очарчилик каби турли офатларни содир бўлиши миссионерлар учун айни муддао ҳисобланади. Ўша жойга бир бўлиб етиб борадилар ва ўзларини беғараз ёрдам кўрсатаётгандек қилиб кўрсатиб, аста-секин асл мақсадларини намойиш этадилар.

 Аслида миссионерлар ҳеч кимга ҳеч қачон беғараз ёрдам кўрсатмаганликларини ва кўрсатмасликларини унутмаслик лозим.

Миссионерлар бадиий адабиётимизда ўз фикрларини ифодалаш учун тарихий шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар номларидан фойдаланишган. Бу ҳолатдан улар христанликни тарғиб килмоқдалар деб ўз ниятларини амалга оширишга интилмоқдалар. 

Мусумонларга “Иегова”  Аллоҳни 99 исмидан бири деган фикрни сингдиришга интилиб, Қуръонни муқаддаслигини инкор этиш “Иегова”чиларнинг тарғибот йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга улар “Ислом таназзулга юз тутмоқда ва насронийлик барча миллатлар орасига кириб бормоқда”-деган қарашларни ҳам тарғиб қилиб, динлараро муносабатларни бузишга уринадилар. Чунки бизнинг мамлакатимизда ҳозирги даврда 130 дан зиёд миллату элат ҳамда 16 хил дин конфессиялари тинч-тотув ҳаёт кечирмоқдалар. 

Уларнинг асл мақсади нима? Уларнинг мақсади динга киритиш эмас, мусулмонларни диндан чиқариш ва динлар ўртасида парокандаликни келтиришдир. Бу сўзга далил: 

Улар аҳлоқни яхшилаш билан сира шуғулланишмайди. Аксинча, хулқни бузадиган маънавий бузуқ ишларни кенг тарғиб этадилар. Ҳар-хил кўнгил очар ўйинлар, дискотекалар ташкил қилишади. Ресторанлар очиб, тунги кўнгилхушликлар уюштирадилар. Бу ишлардан кўзлаган мақсад фақат сиёсийдир. 

Мақсад фақат диний бўлганида ташвишланарли жойи бўлмас эди. Ким христианликни танласа марҳамат, ким исломни танласа марҳамат,  охиратда ҳар ким ўзи жавоб беради. Аммо миссионерликнинг мақсадлари сиёсий бўлганлиги учун ҳам хавфли ва ташвишлидир. Чунки натижа бевосита мамлакат хавфсизлигига дахлдор. Шунга мувофиқ чора-тадбирлар қўлланмоғи лозим. 

Бизнинг вазифамиз динимиз кўрсатмаларига риоя қилиш ҳамда доимо огоҳ ва сергак бўлишдир. 

Абдулазиз Бобамирзаев, 

Наманган шаҳар Янги Наманган тумани бош имом хатиби, 
“Хазрати Билол” масжиди имом хатиби