Яратилиш санаси 27.11.2025

Ҳадисларни ёзилиши

Ҳазрати Усмон даврларида Қуръон Карим мусҳафларга ёзиб, улардан расмий нусхалар кўчириш ҳам илмий асосда йўлга қўйилди. Энди ҳадисларни расмий равишда ёзиб, эҳтимом беришни давлат сиёсатига айлантириш давр талаби бўлиб қолган эди. Мана шу ишни тобеъинлар амалга ошира бошладилар. Чунки, тобеъинлар - саҳобаларни кшрган мусулмонлар авлдоди бўлиб, ичида бу ишга лаёқатли кишилар кўп эди. Улар саҳобаи киромларнинг мухлис ва вафодор шогирдлари сифатида улардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини тўлалигича, соф ҳолида қабул қилиб олган эдилар. Тобеъинлар ичида Саъид ибн Мусаййиб, Ато ибн Абу Рабоҳ, Қатода, Товус, Ҳасан ал-Басрий, Ибн Шиҳоб аз- Зуҳрий каби кишилар улкан муҳаддислар сифатида машҳур бўлганлар.

Биринчи ҳижрий аср охирида халифалик қилган,кўпчилик томонидан бешинчи рошид халифа,деб тан олинган Умар ибн Абдулазиз ибн Шиҳоб аз- Зуҳрийдан ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоб ёзиш шундан бошдланди. Бу  муборак ва маъсулиятли вазифага алоҳида ҳимматли уламолар бел боғлаб, енг шимариб ишга тушдилар. Улар Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннатларини ишончли, адолатли ривоятлардан олишни,Суннатни набавия пок,соф эканлигини исбот этишни ўзларига вазифа қилиб қўйдилар. Шу билан, иш олиб бордилар. Улар бу мақсадга эришиш йўлида инсоният тарихида мисли кўрилмаган улкан ва нозик , ишончли ва покиза илмий иш олиб бордилар.

Исоқжонов Муҳаммад Иброҳим

Таълим муассасаси ўқитувчиси