Яратилиш санаси 20.06.2026
Иқоланинг луғавий ва истилоҳий маънолари
Иқола сўзининг луғавий маъносиالازالة .الرفع [1] яъни кўтариш, кетказиш деганидир.
Иқола: мавжуд нарсани йўқотиш, бирор ақд ёки нарсани бекор қилиш, бирор бир мушкуллик ва қийинчиликни бартараф этиш. Бирор ақдни сотилган молнинг бир қисмида бўлса ҳам бузиш ва бекор қилишдир.
Исқола истилоҳда икки томон розилиги билан савдо битимини бекор қилиш, узиш маъноларини билдиради.
Ҳанафий мазҳабига кўра иқола учун иккита маъно бор. Биринчиси хос, иккинчиси омдир. Биринчиси رفع البيع яъни савдони бекор қилиш дегани.
Иккинчиси رفع العقد яъни ҳар қандай ақд ёки келишувларни кўтариш, бекор қилишдир.
[1] Лисанул-араб 579-бет
Абдуллаев Азимжон
таълим муассасаси ўқитувчиси