Имом Абу Мансур Ал-Мотуридий
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижоб қилиб, шу ернинг ўзида 333 ҳижрий санада афот этган.
У киши Ҳанафий мазҳабида бўлиб, имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳамад ибн Ҳасан розияллоҳу анҳунинг икки восита ила шогиртлари бўлган. Яъни, у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлан.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу Мовароуннаҳрда аҳли суннанинг шайҳи бўлган. Бу ерда аҳли сунна ғолиб бўлгани учун у киши имом ал-Ашъарийга ўхшаб ҳар хил йўлларда ва турланишларда бўлмаган. Балки, аввал бошдан мўътадил йўлдан бориш имконини топган. У киши кези келганда нақлга, кези келганда ақлга суяниб иш кўрган.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу фуқаҳолар ва муҳаддислар даъват қилган нарсага чақирган. У киши жуда ам машҳур бўлиб, мовароуннаҳрда барча унга мурожаат қилган. У кишидан фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний илимларни таълим олишган.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу усул бўйича “Китобул жадал”ни ва фиқҳда “Маъохизуш шарийъа” китобларини таълиф қилганидан кейин шуҳрати яна ҳам ошиб кетди. Шудан кейин илми каломда шуҳрат қозониб, Хуросон аҳлининг мазҳаб соҳабига тенг бўлди.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳунинг ақийдадаги мазҳаби Абулҳасан ал Ашъарийнинг мазҳабига тенг бўлди.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу бир қанча китоблар ёзган. “Китобур Авҳомул Мўътазила”, “Китобур радди ала ал-мўътазила”, “Китабур радди ала ал-Қаромита”, “Китабур радди ала-ар-Рофиза”, “Китабут тавҳид” ва “Таъвийлоту аҳлис сунна” китоблари шулар жумласидандир.
Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг икки катта имомларининг ақийдаларини солиштириб кўрга шайҳ Муҳаммад Абдуҳу икки томон ўттизга яқин масалада хилоф қилганларини, аммо аксари уламолар бу хулофолар фақат лафзда эканини, жавҳар эса, тамоман бир-бирига ўхшаш таъкидлашлари қайд қилинган.
Баъзи муҳаққиқ уламолар Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу билан ал-Ашъарийнинг ораларида асосан учта масалада хилоф борлигини айтганлар.
Биринчиси, ал-Ашъарий ҳолни нафий қилади ва шунинг учун, унинг фикрича, сифати зоидалар йўқ ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса, уларни собит дейди.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу, таквийн сифати бор, у ҳар бир махлуққа шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номга сифат йўқлигини айтади.
Шунингдек, улар савобу иқоб ҳамда ирода ҳурлиги ҳақида ихтилоф қилганлар.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий розияллоҳу анҳу ўзининг тафсирида мўътазила, ҳавориж, рофиза, карровий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикрларини муноқаша қилган ва ҳаммаларига раддия берган. У киши аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини қўллаб қувватлаган.
Кейинчалик имом Ғаззолий Саъдуддин Тафтазони, имом Таҳовий, имом Умар Насафий ва бошқа уламолар ақоид илмида кўзга кўринган уламолардан бўлдилар.
Ҳозирги давримизда ақоид илмини янгидан ўрганиб чиқиш ва қадимги уламоларнинг китобларидан фойдаланиб, ҳозирги замон талабларини ҳисобга олиб ақийда ктоблари таълиф қилиш йўлга қўйилди. Бу борада кўплаб китоблар ёзилди.
Шайҳ Абдулхамид Соихнинг “Ақийдатул муслима ва маа ятаъаллақу биҳи” – “Мусулмоннинг ақийдаси ва унга тегишли нарсалар”, устоз Абдурраҳмон Ҳабаннакал Майдонийнинг “Ал-Ақийда ал-Исломия ва усусиҳа” – “Исломий ақидалар ва уларнинг асослари”, шайҳ Саййид Собиқнинг “Ал-Ақоид ал-Исломия ” – “Исломий ақидалар” асарлари каби китоблар ёзилди.
Мазкур замонавий китобларда ҳозирги замон мусулмонларига ўз ақийдаларини уларга осон ва тушунарли йўл билан баён қилиб беришга ҳаракат қилинган.
Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ