Яратилиш санаси 14.06.2022

“Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида эсселар танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Бугун 14 июн куни Тошкент шаҳрида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида бўлиб ўтаётган иншолар (эсселар) танловининг Республика босқичи доирасида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирок этмоқдалар.

Унда «Янги Ўзбекистон адабиётида инсон маънавияти» ва «Янги Ўзбекистоннинг устувор мақсади — Учинчи Ренессанс» мавзулари билан қатнашаётган таниқли адиблар Абдусаид Кўчимов, Хуршид Дўстмуҳаммад ва Ҳожиматов Минҳожиддинлар билан учрашув ташкил қилинди.

Эсселар танлови – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика босқичи 1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилади.

Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати