КИЙИНИШДА УРФГА РИОЯ ҚИЛИШ
Кўпчиликка урф бўлган, шариат чегарасида бўлган, исрофга ҳам йўл қўйилмаган холатдаги кийимларни киймоқ яхши. Шунингдек бу борада тақво ва парҳезкорликни даъво қилиб ўта хароба ҳолатда кийиниш ҳам тўғри эмас. Албатта мусулмонлар ҳамма нарсада бўлгани каби кийинишда ҳам барчага ўрнак бўлишлари керак.
Ҳадиси шарифди Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: “Либосларингизни чиройли қилинглар, от-уловларингизни яроқли тутинглар, юздаги холдек одамларга намуна бўлинглар”. Ушбу ҳадис мазмунига кўра, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл бошқаларга намуна бўларлик даражада кийинишга тарғиб этилмоқда.
Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Шу боис либосни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос, асл либос тақво либосидир.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятда: «Тақво либоси — ана ўша яхшидир», демоқда. Тақво либоси деганда одамлар кўз ўнгида эркак ва аёллар кийган кийимларни ташқи кўриниши, кийимни калта узунлиги шунингдек,авратларини қанчалик ёпишлиги тушуниб қолинган. Аслида Тақво либосидан мақсад инсонни ички дунёси, унинг маънавияти, ботиний ахлоқ-одоб тушунилинади.
М.Абдураҳманов