Яратилиш санаси 06.08.2022

ЎТГАНЛАРГА БАДАНИЙ ВА МОЛИЯВИЙ САВОБ ЙЎЛЛАШ ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Маййит қабрда ғарқ бўлаётган киши кабидир. Отаси ёки онаси ёки дўстидан унга етадиган дуони кутиб туради. Аллоҳ таоло тоғдай дуоларни қабр аҳлига етказади. Тирикларни ўликларга ҳадияси улар ҳаққига истиғфор айтишдир” дедилар” (Мушкотул масобиҳ).

Фойда: Ушбу ҳадисда тирикларнинг амаллари хоҳ дуо бўлсин, хоҳ молиявий тоат бўлсин, хоҳ баданий ибодат бўлсин вафот этганларга наф бериши ошкора баён этилган.

Солиҳ ибн Дирҳам: “Отам: “Ҳаж қилгани кетаётганимизда бир киши (етиб олиб): “Яқинларингизда Ибла деб айтиладиган қишлоқ борми?” деди. Биз: “Ҳа” дедик. У: “Сизлардан ким Ашшор масжидида икки ёки тўрт ракъат мен учун намоз ўқиб беришни ва бу Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун дейишни зиммасига олади? Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таоло қиёмат куни шаҳидларни Ашшор масжидидан тирилтиради. Улардан бошқалар Бадр шаҳидлари билан бирга қоим бўлмайди” деяётганларини эшитганман” деди” айтаёганини эшитганман” деди.

Фойда: Ушбу ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу номларидан намоз ўқиб, у зотга савобини бағишлаш борасида сўз боради. Савоб йўллаш борасида икки иш собитдир. Улар:

1. Молиявий ибодатни савоби вафот этган одамга етиб боргани каби баданий ибодатнинг савоби ҳам унга етиб бориши;

2. Вафот этганга савоб етиб Ҳозирги кунда ўтган мусулмонлар ҳақларига савоб йўллашга жуда камчилик эътибор қаратади. Гўё вафот этгандан кейин маййит унитилиб кетилаётгандай! Шариат буюрган тарзда савоб йўллашга эътибор бериш ва бунда бардавом бўлиш лозим ва лобуддир. Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам баъзи-баъзида барча мусулмонлар қабрига бориб савоб йўллаб турар эдилар.

Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Мактубот”ларида шундай деганлар:

“Барзах олами шаксиз мўминлар ҳаққида улкан неъматдир. Вафот этганларидан кейин ўз амаллари тугайди. Лекин, яқинларининг дуолари ва йўллаган савоблари уларга етиб бориб туради. Ҳа албатта кофирларга йўлланган савобдан заррачаси ҳам уларга етиб бормайди. Бу мусулмонлар учун хосдир”. билан жавоб берилади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан бирортангиз нафл садақа қилса, уни ота-онаси номидан қилсин. Шунда, ота-онасига ҳам унинг ажри бўлади ва унинг ўзига берилган ажрдан ҳам бирор нарса камайтирилмайди” (Табароний ривояти).

Савоб йўллаш билан савоб йўллагувчининг ажридан бирор нарса камайиб қолмайди. Лекин, савоб йўллаганига алоҳида ажр олади, яъни кимларга савоб йўлласа, савоб йўллагувчига савоб йўллаганлиги учун ҳам алоҳида савоб берилади. боргани каби тирикларга ҳам савоб етиб бориши. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга савоб йўлланганда, тирик бўлганлар. Демак амалларимизни савоби етиб боради.