Яратилиш санаси 21.08.2022

Либос инсонни зийнати

Уламои киромларимиз инсон киядиган либосларнинг ҳукми ҳақида сўз юритганлар.

1.  Фарз - Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтардиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафис билан ўта ёмонни ўртасида бўлиши керак. (Албатта қадимги фақиҳларимиз бу гапларн ўз шароитларидан келиб чиқиб айтганлар).

2.  Мустаҳаб - Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.

3.  Мубоҳ – бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.

4.  Макруҳ – бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийимдир.

5.  Ҳаром – бу авратни тўсмайдиган ҳамда, эркаклар учун шойи – ипак кийимлар.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " فأصلحوا رحالكم وأحسنوا لباسكم حتى تكونوا كأنكم شامة في الناس فإن الله عز وجل لا يحب الفحش ولا التفحش".

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Уловларингизни салоҳиятли безанг, кийимларингизни чиройли қилинг тоинки инсонлар орасида намуна бўлинг.

Чунки албатта, Аллоҳ таоло фаҳшни ҳам, уятсизлик бузуқликни ҳам яхши кўрмайди”.

عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : من لبس الحرير في الدنيا فلن يلبسه في الآخرة

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким бу дунёда ипак кийса, охиратда уни киймас”. Бу ҳадиси шариф билан эркак киши учун ипак кийимлари кийишлик ҳаромлиги билинади. Чунки охиратда ипак кийим кийиш жаннати бўлишнинг рамзидир.

عمر بن الخطاب خطب بالجابية فقال نهى نبي الله صلى الله عليه وسلم عن لبس الحرير إلا موضع إصبعين أو ثلاث أو أربع

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шом вилоятининг Жобия деган мавзеъда хутба қилдилар: “Расули Акрам солаллоҳу алайҳи васаллам ипак кийишдан қайтардилар. Магарам 2,3,4 панжа миқдорича бўлса, майли” дедилар. Бу гапга барча мазҳаблар ва уламолар иттифоқ қилганлар. Яъни кийимда зикр қилинган миқдорда ипак қўшилган бўлса жоиздир.

 

Муҳаммад Нажмиддинов,

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ходими