Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ толиби илмларга алоҳида эътибори ва насихатлари
Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ толиби илмларга алоҳида этибор қаратганлар. Мадрасаларда истиқомат қиладиган талабалардан хабар олган ва уларни ҳолидан бохабар бўлиб турганлар, бирор эҳтиёжлари бўлса унга қўлидан келганича ёрдамлашганлар. Уларни илм талаб қилишга, бу йўлда шижоатларини ошириш учун тинимсиз насиҳатлар қилганлар. Уларни баъзиларига китобларидан ҳадя қилардилар, эҳтиёжи борларига китобини саҳифаларига пул ҳам солиб берардилар.
Устоз Нуриддин Итр талабаларни шижоатга, азиматга чорлашда ўзгача бир услубни тутганлар. Бу услуб меҳрга, юмшоқликга қурилган эди, бирор талабага ғализ муомала қилмаганлар. Мана шу туфайли ҳимматсиз, дангаса талабаларни аҳволи ажабланарли кўринишда ўзгарарди.
Шогиртларини такидлашича қуйидаги иборани талабаларига кўп айтган эканлар:
"ورد طالب العلم شغفه بالعلم" “Талабанинг вирди(кулик қиладиган вазифаси) илмга боғланишидир”. Ва яна мана бу машҳур гапни ҳам жуда кўп такрорлаган эканлар:
"أعط العلم كلك ليعطيك بعضه" “Илмдан базисига эришишинг учун, борингни бергин”.
Илм толибларини сиёсий можороларга аралашиб қолмасликка, вақтларини беҳудага сарфлашликдан илмга, амалга ва илм-у маърифат билан сиёсий вазият яхшиланишига ҳизмат қилишга чақирганлар.
Мухитдинов Алишер
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси